Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Қиёсланаётган давлатларнинг логистика самарадорлик индекси


Download 1.46 Mb.
bet13/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

Қиёсланаётган давлатларнинг логистика самарадорлик индекси

Давлат

ЛСИ рей
тинги

Божхона

Инфра-
тузилма

Халқаро ташувлар

Логистика рақобат

Кузатув ва рақобат

Ўз вақтида етказиш

Япония

5

3.99

4.25

3.59

4.09

4.05

4.25

АҚШ

9

3.77

4.03

3.67

4.05

4.11

4.33

Хитой

12

3.29

3.75

3.54

3.59

3.65

3.84

Австралия

18

3.87

3.97

3.25

3.71

3.82

3.92

Қозоғистон

71

2.66

2.55

2.73

2.58

2.78

3.53

Ўзбекистон

99

2.10

2.57

2.42

2.59

2.71

3.09

Манба: Жаҳон банки маълумотлари // www.worbank.org/international lpi global ranking, 2018.
Мазкур давлатларда логистика хизматлари ташув ҳажмининг юқорилиги эвазига юқори тежамкорлик имкониятини яратади ҳамда инновацион ва технологик ўзгаришлар, янгиликларнинг манбаси ҳисобланади. Мамлакатимизда мультимодал логистика марказлари етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, экспорт ва импорт операциялари учун кетадиган вақт, юкни кузатиб бориш ва назорат қилиб бориш каби кўрсаткичлар пастлиги сабабли, 160 та давлат ичида Ўзбекистон мос равишда 99 ўринни эгаллаган.
Халқаро савдода ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг даромади экспортга боғлиқ. Бошқача айтганда, бевосита ёки билвосита халқаро савдо билан алоқадордир. Халқаро савдо дунё миқёсидаги даромаднинг қайта тақсимланишининг асосий воситачиси бўлиб қолмоқда.
Жаҳон савдосининг ривожланиш суръатларидан ҳам устун суръатларга эга бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳам мавжуд. Ушбу капитал қўйилмалар замонавий технологияларни трансфер қилишда, саноатни қайта қуроллантиришда, глобал миқёсдаги корхоналарни барпо қилишда ҳал қилувчи рол ўйнамоқда. Тўғридан - тўғри хорижий инвестициялар технология ва инновацияларга ҳам жуда катта таъсир кўрсатмоқда. Янги технологияларсиз глобаллашув жараёнини, глобаллашув билан узвий алоқадор бўлган рақобатсиз янги технологияларни барпо қилишни ва уларни мамлакатлар ўртасида тарқалишини тасаввур қилиш мумкин эмас.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви натижасида хизматлар, шу жумладан, молиявий, ҳуқуқий, бошқарув, ахборот соҳаларидаги хизматлар билан савдо қилиш ҳажми кескин ўсмоқда. Ҳозирги вақтда хизматлар савдоси халқаро савдо муносабатларининг асосий омилига айланди. Агар қирқ йил аввал хизматлар экспорти билан хорижий инвестицияларнинг учдан бир қисми алоқадор бўлган бўлса, ушбу кўрсаткич ҳозирда 60%га етди. Яъни интеллектуал капитал жаҳон бозорида энг муҳим товарга айланди.
Мустақил Ўзбекистонимиз жаҳон хўжалигига ўз улушини қўшмоқда ва бу қанчалик тезлик билан юз бераётганлигини халқаро савдо, халқаро меҳнат тақсимоти, ихтисослашиш, кооперация жараёнларида ўз ифодасини топмоқда. Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислохотларни самарадорлигини ошириш учун хар бир сохада тезлик билан мослашиш мухити яратилмоқда. Тармоқлар ўртасида ўзаро ривожланишга тўсқинлик қилаётган омиллар таъсири ўрганилиб, уни баҳолаш, таҳлил қилиш орқали истиқболи белгиланмоқда.
Иқтисодий ривожланишнинг миллий андозаларидан жаҳон андозаларига ўтиш ва халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиши мамлакатларнинг халқаро иқтисодий муносабатларда қатнашиши миллий иқтисодий манфаатлар даражасига мослаштирилмоқда. Ҳар бир замонавий мамлакат хориж билан кўплаб иқтисодий алоқага эга. Булар қаторига товарлар, хизматлар, ахборотлар, капитал ва ишчи кучлари билан айирбошлашни киритиш мумкин. Бундай алоқаларнинг ривожланиш даражасига караб иқтисодиётнинг қай даражада очиқлиги аниқлаш мумкин. Мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти халқаро савдо билан боғлиқ. Унда товарлар экспорт ва импорти, транспорт воситалари транзитини кузатамиз. Халқаро савдо мамлакатда мавжуд тармоқларни ривожлантиришда, айниқса ишлаб чиқаришни ривожлантирувчи мухим омил хисобланади. Халқаро савдо асосида халқаро меҳнат тақсимоти ётади. Халқаро меҳнат тақсимоти бу алоҳида турдаги маҳсулотларни яратишда мамлакатда ишлаб чиқаришнинг ихтисослашини ва умум ҳудудий меҳнат тақсимотининг олий шаклидир.
Халқаро меҳнат тақсимоти қуйидаги хусусиятларга эга бўлганлиги сабабли вужудга келади: хом ашё манбалари, иссиқлик энергияси, саноат, ишлаб чиқариш ва табиий ресурсларнинг худудлар ва мамлакатлар буйича тўғри тақсимланмаганлиги;илмий техник ривожланиши ёки тақсимланишининг бир хил бўлмаслигини ва уни ўзлаштириш учун ҳаракатлар;миллий бозорларда истеъмолнинг тури шаклида бўлиши. Шунингдек, турли давлатлардаги ахоли турмуш тарзини турли хилда бўлиши, ижтимоий иқтисодий яшаш тарздаги турлича эҳтиёжларнинг мавжудлиги; хўжалик юритишда тажриба амалий лаёқати ва мулоқот килиш хоҳиши;халқаро транспорт алоқаларининг ривожланиши; ишлаб чиқариш ривожланишида миллий чегаралардан чиқиш ва ихтисослашув, дифференциациялашув, кооперация ривожланиши анча ўсди.
“Халқаро савдо иккита тушунча билан тавсифланади: экспорт ва импорт. Экспорт деганда товарлар, ҳукуматлар, капитал, интелектуал фаолият натижалари олиб чиқиш тушунилади. Экспорт фаолиятида бир қанча операциялар амалга оширилади, товарларни олиб чиқишда экспортни қуйидаги гурух товарлари ажратилиши мумкин: ишлаб чикарилган товарлар ва кайта ишлаш учун олиб кирилган товарлар; олиб чикилаётган, божхона назорати остида кайта ишланаётган товарлар”.
Миллий товарларни олиб чиқиш деганда экспорт хизматларига ишлаб чиқариш тадбиркорлик фаолияти, иш асосида меҳнат, ҳуқуқий муносабатлар натижалари киради. Хизматлар, лойиҳавий изланиш, қурилиш монтаж ишлари орасида, туристик, транспорт ва бошқаларни уз ичига олади.Капитални олиб чиқиш деганда кредитлар, инвестициялар ва заёмлар назарда тутилади.
“Импорт  деганда товарларни олиб кириш тушунилади, ишлар хизматлар, капитал, интелектуал фаолият натижаларини мамлакат божхона чегарасидан олиб кириш хам шулар жумласига киради”.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг таклифига кўра ташқи савдо айланмаси деганда мамлакатнинг кўпайган ёки камайган моддий ресурслари, олиб кирилаётган олиб чиқилаётган турли қимматликлар, ялпи умумий товарлар ва хизматлар тушунилади. Экспорт ва импорт йиғиндиси алоҳида муддатда олиниб (ой, йил, квартал) унинг халқаро савдо айланмаси тузилади. Халқаро савдо айланмаси қийматини баҳолаш учун товарларни олди-сотди тижорат ишларида халқаро амалиётда тўлатишнинг турли шартлари ишлаб чикилиб амалиётга жорий этилган. Тўлатиш шартларида нарх билан боғлиқ масалалар хисоб-фактура (инвойс)да акс эттирилади. Счёт фактурасида ёки инвойсда сотувчи факат шартномада кўрсатилган етказиб бериш харажатларини ўзига олади. Шу асосда декларацияланаётган товарнинг қиймати шаклланади, ва бу шартномада кўрсатилган валютада белгиланади.
“Экспорт қийматини баҳолашда денгизда ташилса, базис нархлар ФОБда бўлади. (Free on board). У ўзида сотувчидан товарни бортгача етказиб беришни, шунингдек ички тўловлар ва экспорт солиқларини ўз зиммасига олишни тақозо этади. Агар қуруқликда бўладиган бўлса (темир йўл ёки автомобил транспортида) жўнатишнинг базис баҳога ДОФда бўлади (delivered on frontier). Бунда сотувчи барча харажатларни ўз зиммасига олади, бу божхона чегарасигача ёки белгиланган жойгача бўлган ҳолатни ўз ичига олади”.
Шу мақсадда қуйидаги тамойилларга алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз: жаҳон хўжалигида етакчи мақомга эга бўлган давлатлар хўжалигига хос хусусиятлар ва тамойилларни чуқур таҳлил этиш;иқтисодиётда ихтисослашган тармоқларнинг экспорт салоҳиятини оширишдаги муаммоларни тадқиқ этиш ва бартараф этишда жаҳон тажрибасига таяниш;ривожланган ва ривожланаётган давлатлар билан амалга оширилган экспорт ва импорт муносабатларида “мониторинг” тизимини шакллантириш. Шунингдек, экспортга йўналтирилган тармоқларни ривожлантиришда мамлакат ресурс салоҳиятига таяниш; ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда мамлакатнинг иқтисодий географик ўрни ва ташқи иқтисодий фаолият географиясига аҳамият бериш.
Ҳуқуқий демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тараққиёти мамлакат иқтисодиёти, ундаги соҳа ва тармоқларда бири-бирини тўлдирувчи ҳамжиҳатликни, ўз бюджетини маблағлар билан молиялаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тамойилига амал қилиш, янги авлод келажаги учун майда элементларга қадар ечимини топиши лозим бўлган муаммоларни ҳал этиш имконини бермоқдаки, бу ҳол янги ислоҳотлар даврининг бошланиши учун кенг йўл очмоқда.
Кўпгина иқтисодий ривожланган давлатлар тажрибасида шу нарса кузатиладики, ташқи иқтисодий алоқаларда бир ёки белгиланган маълум тармоқларни ривожлантирилишига эътибор қаратилмай, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни шакллантириш учун, ҳудуддаги мавжуд барча тармоқлар қамраб олиниши лозим.


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling