Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо кўрсаткичлари бўйича умумий таҳлили
Download 1.46 Mb.
|
МД Диссертация Логистика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи савдо кўрсаткичлари 2017 2018 2019
Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо кўрсаткичлари бўйича умумий таҳлили
Манба: Халқаро савдо марказининг расмий сайти – www.trademap.org маълумотлари асосида муаллифнинг таҳлилий ишланмалари. Таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдонинг умумий кўрсаткичлари бўйича самарали эмас. Бунинг асосий сабаби, сўнгги йилларда Ўзбекистон экспорти, импортга нисбатан деярли икки мартага камайди. Натижада импортни экспорт билан қоплаш коэффициенти (экспорт*100)/импорт) 50 фоиздан ҳам пасайганлигини кўриш мумкин. Ваҳоланки, иқтисодий назарияга кўра, мамлакат қанча экспорт қилса, ундан тушган валюта маблағлари ҳисобига шунча импорт қилиши керак. Шунинг учун, қуйидаги ўринли саволлар туғилади: “Импортнинг қийматини экспорт билан қопланмаган қисми, қайси маблағлар ҳисобига амалга оширилмоқда?” -Ушбу саволга қуйидаги вариантларда жавоб бериш мумкин: Мамлакатимизда кўплаб корхона ва бирлашмалар, корпорациялар ва компаниялар, фирма ва бошқа ташкилотлар хорижлик шериклар билан ташқи савдо алоқаларини муваффақият билан ривожлантирмоқдалар, хорижлик инвесторлар иштирокида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқдалар, халқаро ишлаб чиқариш ҳамкорлигини бутун чоралар билан кенгайтирмоқдалар ва чуқурлаштирмоқдалар. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ушбу шакллари миллий иқтисодиётни ривожлантиришга таъсир кўрсатади. Ана шу таъсир натижаларининг таҳлили ва халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этишни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини белгилаш ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи иқтисодий фаолият тушунчаларининг мазмуни тўғрисидаги аниқ тасаввурга асосланиши керак. Шу билан бирга, 4-жадвалда Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо баланс коэффициенти (Сальдо/ТСА) минус 40 фоиз эканлигини кўриш мумкин. Иқтисодий назарияга кўра, мамлакатнинг ташқи савдо баланс коэффициенти қанчалик “-1” га яқинлашса, шунчалик ташқи савдодаги самарадорлик паст даражада эканлигини англатади. Шунингдек, МДҲнинг дунё мамлакатларига амалга оширган экспортида Ўзбекистоннинг салоҳияти таҳлил қилинди (2-жадвал). 2-жадвал Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling