Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги экспортини МДҲ мамлакатлари бўйича тақсимланишининг қиёсий таҳлили
Download 1.46 Mb.
|
МД Диссертация Логистика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Импортёр мамлакатлар Ўзбекистоннинг экспорт қиймати (Млн. АҚШ долларда) Сальдо
- Дунё мамлакатлари 13127.30 -6827.86 100
Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги экспортини МДҲ мамлакатлари бўйича тақсимланишининг қиёсий таҳлили
Манба: Халқаро савдо марказининг расмий сайти – www.trademap.org маълумотлари асосида муаллифнинг таҳлилий ишланмалари. Юқоридаги жадвалда Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлар, айниқса, қўшни мамлакатлар юқори ташқи савдо алоқалари ўрнатмаганлигини ва ташқи савдода Арманистон, Озарбайжон, Moldova, Тожикистон ва Қирғизистондан ташқари қолган барча МДҲга аъзо мамлакатлар билан ташқи савдода салбий сальдо ҳолати кузатилган. “Халқаро савдо оқимини нима билан аниқланиши ва унинг таркибини Эли Хекшер ва Бертиль Олинлар ўзларининг замонавий қарашларида акс эттирдилар. Улар нисбий устунлик тушунасини изоҳлаб у ёки бу давлатнинг маълум бир товарларга ихтисослашишини уларнинг ишлаб чиқариш омилларига эгалик даражасига боғлиқдир, дейилган эди. Э.Хекшер ва Б.Олин нархларнинг ишлаб чиқариш омилларига тенглаштириш назариясини илгари сурдилар”. Ташқи иқтисодий алоқалар жаҳон иқтисодиётининг, аввало халқаро савдонинг ривожланиши билан узвий боғлиқдир. Халқаро савдо жуда қадим-қадимларда вужудга келган. Йирик саноатнинг барпо қилиниши ишлаб чиқариш кучларида инқилобий ўзгаришларга сабаб бўлди ва халқаро савдода янги босқичнинг бошланишига олиб келди. Янги транспорт воситалари, шу жумладан, материклараро йирик денгиз кемаларининг барпо қилиниши ташқи савдо айланмасини бир неча ўн ва юз баробар ошишига сабаб бўлди. Айрим мамлакатларни халқаро савдо алоқаларини ривожлантиришдаги манфаатлари маҳсулотларини бозорга чиқариш талаби, маълум турдаги товарларни четдан олиб келиш зарурияти ва хом ашёдан фойдаланиш асосида нисбатан кўпроқ фойда олишга интилиш билан боғланган. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида ривожланишида фан-техника инқилоби ва фан-техника тараққиётининг аҳамияти беқиёсдир. Фан-техника тараққиётининг бевосита таъсири натижасида, янги тармоқлар ва ишлаб чиқариш йўналишлари вужудга келди.Фан-техника инқилоби халқаро миқёсда ихтисослашув ва кооперациялашув жараёнларини кенг тарқалиши ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этилишига, қайта ишловчи саноатни тез суръатларда ривожланишига ва мана шу асосда мамлакатлар ўртасида товар айирбошлашнинг кескин ўсишига замин яратди. Ундан ташқари, капитал экспорти ва жуда кўп мамлакатлар ҳудудида жойлашган трансмиллий компания (ТМК)ларнинг тез ривожланиши ҳам халқаро савдо алоқаларига, мамлакатлар ўртасида товар айирбошлашга жуда катта таъсир кўрсатмоқда. Халқаро савдонинг ривожланишида глобаллашув жараёни каби катта ўзгаришларга сабаб бўлаётган жараён ва омилни топиш қийин бўлса керак. “Глобаллашув жараёни жаҳон таррақиётининг муҳим жиҳати, омили бўлиб қолди. Глобаллашув ҳаётнинг барча жабҳаларига, жумладан, жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатига, ижтимоий соҳага, маданият ва маънавиятга, экологияга, хавфсизликка ўз таъсирини кўрсатмоқда. Мазкур жараённинг ташқи иқтисодий муносабатларга, халқаро савдога кўрсатаётган таъсири ҳам беқиёс ва бетакрордир. Бутун жаҳон савдо ташкилотининг маълумотларига биноан, йигирманчи асрнинг 90-йилларидан бошлаб дунё миқёсида ишлаб чиқаришнинг ривожланиши жаҳон савдоси билан узвий алоқадор бўлмоқда. Тадқиқот даврида республика ташқи савдосида халқаро логистика рақамлаштиришнинг тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиш мақсадида илғор хориж тажрибасини инобатга олган ҳолда илмий-тадқиқот олиб боришнинг иқтисодий-статистик анализ ва синтез, статистик гуруҳлаш, тизимили таҳлил ва таққослаш каби усуллардан фойдаланилди. Юқорида кўрсатилган вазифаларда ўз вақтида ва сифатли бажаралишида давлатнинг арзон, сифатли ва тезкор транспорт – логистика тизимини шакллантирмасдан эришиб бўлмайди. Шунингдек, республиканинг транспорт-логистика соҳаси бугунги кунда талаб даражада эмаслиги, транспорт автопаркларининг эскирганлиги, халқаро рейтингларда қуйи ўринларда жой олганлиги ҳамда товарларни ташқи савдоси билан боғлиқ ваколатли давлат органларининг интеграциялашган ахборот платформаси мавжуд эмаслигини таъкидлаш жоиз. Хусусан, юқоридаги фикрни Жаҳон банкининг Логистика самарадорилиги индексининг (LPI) 2018 йилда бўйича рейтингдаги TOP-10 давлатлар, унда Ўзбекистоннинг ўрни ҳамда йиллар кесимидаги қиёсий жадваллар орқали асослаш мумкин. Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5647- сонли фармони ҳамда ушбу ҳужжат ижроси юзасидан 2019 йил 1 февралда “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4143-сонли қарорида республикада бутун транспорт тизимини рақамлаштириш бўйича илғор ахборот технологияларини жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси транспорт тизимининг бир-бирига боғланган ягона тизимини истиқболли ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, мамлакатнинг логистика тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш, мамлакат транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларидан фойдаланишдаги сарф-харажатларини камайтириш борасида вазифалар белгиланган. Турли мамлакатларда юклар ва йўловчиларни ташишни таъминлашда темир йўл транспортининг роли фарқли, Жаҳон темир йўлларининг асосий фарқ қиладиган белгиларидан бири темир йўл колиясининг ҳар хиллиги бўлиб, бу турли ўлчамли колиясига эга бўлган темир йўллар миқёсида юк ва йўловчиларни ташишда муайян қийничиликларни пайдо қилиб, юкларни қайта ортилишини, ҳамда йўловчиларнинг бошқа вагонларга ўтказилишини тақозо этиб, бу ўз навбатида, етказиб бериш муддатларини узайтиради. Демак, юқоридаги мулоҳозалардан келиб чиқиб, транспорт тармоғига баҳо беришда логистика кўрсаткичлари муҳим ҳисобланади. Логистика инфратузилмаси самарадорлиги транспорт тармоғини, экспорт ва импорт фаолиятини тартибга солиш, божхона хизматларини ҳамда шу каби бошқа назоратларни олиб бориш бўйича бир қатор жиҳатларнинг сифат тизимига боғлиқ ҳисобланади. Логистика хизматлари самрадорлигини аниқлашда асосий мезон сифатида қуйидаги 11 та логистика кўрсаткичи белгиланган бўлиб, улар 5 баллик тизим бўйича баҳоланади (4-жадвал). 4-жадвал Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling