Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
bet7/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

Тадқиқот саволлари:

  1. Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматлари бозоридаги рақобат бугунги кундаги ҳолати қандай, белгиланган дастурлар амалга оширирилгандан кейин хизмат кўрсатиш сифати халқаро талабларга мосми?;

  2. Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматларни ривожлантириш бўйича потенциал имкониятлари мавжудми?

  3. Логистика хизмат кўрсатиш даражаси халқаро даражада қўйилган талабларга мосми?

  4. Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматларини шкала бўйича баҳолаганда натижа мейёр даражи пастми?

Тадқиқот ишининг объекти ва предмети.
Тадқиқотнинг объекти сифатида “BULUT TEXTILE” МЧЖ корхонаси танланган.
Тадқиқот ишининг предмети Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштириш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар ташкил этади.
Тадқиқот ишининг илмий янгилиги.
йўловчиларни ташиш бозори ривожланишининг замонавий тенденция-­ларини ҳисобга олган ҳолда, рақобатчилик афзалликларидан самарали фойдаланиш асосида логистика хизматлар самарадорлиги кўрсаткичлари рентабеллиги асосланган;
логистика хизматлар бозорида рақобатни ривожлантириш механизми замоновий концепциялари, интеграцилашган мезонлар ва тизимли ёндашув асосида асосида такомиллаштирилган;
юкларнинг унимодаль ва мультимодаль транспортировкаси ҳозирги ҳолати бўйича корхоналардаги мавжуд имкониятларнинг иқтисодий самарадорлиги аниқланди;
логистика хизматлари бозорида компанияларнинг ўз позицияларини белгилаш ва мустаҳкамлашини таъминловчи корпоратив тузилмаларда рақобатни таъминлаш механизмини шакллантириш ва улардан фойдаланиш юзасидан илмий ёндашув таклиф этилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти шундан иборатки, диссертацияда ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари, хулоса ва таклифлар халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштиришни таъминлайдиган илмий аппаратни бойитиши билан белгиланади. Диссертация натижаларидан “BULUT TEXTILE” МЧЖ корхонасида ресурс имкониятларини ошириш, иқтисодий самарадорлигини таъминлаш, ресурсларни оптимал бошқариш жараёнларини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти вазирлик ва идоралар томонидан логистика тизими ривожланиши ва рақобатбардошлигига баҳо беришда, ундаги муаммоларни аниқлашда ва назорат қилишда, халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматини ривожланиш йўналишларини белгилашда фойдаланилиши мумкинлиги билан изоҳланади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling