Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.46 Mb.
|
МД Диссертация Логистика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш тадқиқот мақсади ҳисобланади.
Тадқиқотнинг асосий мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланди: халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштиришнинг назарий асосларини тадқиқ этиш; халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматининг ўрни бўйича ёндашувларни тадқиқ этиш; Ўзбекистонда логистик хизматлар бозорини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва унини таркибий хусусиятларини тадқиқ этиш; халқаро юкларни ташишда логистик хизматлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; Ўзбекистонда рақамли халқаро логистика йўналишини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматларни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. Тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари. Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматларни ривожлантириш ҳолати ва муаммоларини кўриб чиқадиган бўлсак: а) Логистика соҳаси мамлакат иқтисодиёти учун муҳим йўналишлардан бири ҳисобланиб, ўзига хос бўлган инвестицион муҳит яратилган ва ресурс имкониятлари жиҳатидан жаҳон бозорида муносиб ўрнига эга. Тизимнинг етарли салоҳиятига қарамасдан, юқори қўшилган қийматли хизмат кўрсатишда уйғунлашган технологик занжирнинг мавжуд эмаслиги, ресурс имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш имконини бермаяпти. Ушбу ҳолатлар логистика хизматлари халқаро даражада рақобатбардошлигини пасайтриб қўймоқда. б) Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматларни ривожлантиришда юқори малакали кадрлар, инновацион маҳсулотларсиз ҳам маълум вақт давомида бозорда фаолият юрита олиши, хизмат кўрсатишни ташкил этишнинг барча турларидан фойдалана олиш имкониятларига эга бўлган тармоқ бўлсада, темир йўл ва ҳаво трансортида юкларни етказиб беришда кечикиш ҳолатлари кузатилмоқда. в) халқаро хизматлар бозорида рақобатни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар натижасини таҳлил қилиш тизими мавжуд эмаслиги, ишга туширилган янги объектлар фаолиятини мониторинг қилиш имкониятларини чеклаб қўймоқда, ушбу муаммони бартараф этиш эса рақобатни ривожлантириш оширишда хориж тажрибаларидан фойдаланиш ва уларни бизнинг шароитда қўллаш имкониятларини яратиб беришни тақозо этмоқда. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling