Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Магистрлик диссертациясида келтириб ўтилган расмлар рўйхати


Download 1.46 Mb.
bet5/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

Магистрлик диссертациясида келтириб ўтилган расмлар рўйхати




1-расм

Иқтисодий интеграция сиёсатининг асосий тамойиллари.......................




2-расм

Моддий оқимларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналардан омбор тизими орқали истеъмолчиларга етиб бориш ҳаракати..........................................




3-расм

3-қатновни ўз ичига олган айланув..............................................................




4-расм

Халқаро савдода логистика хизматларини ташкил этиш схемаси.............




5-расм

Халқаро логистика хизматлар даражасини баҳолаш кўрсаткичлари.......




КИРИШ
Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги.
Жаҳонда юз бераётган глобаллашув ва интеграция жараёнларининг авж олиши давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларининг кенгайишига олиб келди. Халқаро иқтисодиётда кўп томонлама келишилган қоидаларга асосланган очиқ савдо тизимининг самарали фаолият кўрсатиши тамойили жудда содда ва соғлом тижорат маъносига таянади. Барча мамлакатлар, шу жумладан камбағаллари ҳам, муайян ресурсларга – инсон, саноат, табиий, молиявий ресурсларига эга бўлиб, улардан ички бозор ёки жаҳон бозорида сотиш учун товар ва хизматлар ишлаб чиқишда фойдаланадилар.
«Қиёсий устунлик» давлатлар нимани яхши ишлаб чиқсалар шунга ўз активлари ва диққатларини қаратиш орқали фойда олишлари мумкунлиги тушунилади. Ички бозордаги компаниялар учун бу ўз-ўзидан рўй беради. Бироқ бу масаланинг бир томони. Масаланинг иккинчи томони – бу дунё бозори. Кўпчилик компаниялар бозор қанчалик катта бўлса самарали фаолият кўрсатиш ва кўпроқ истеъмолчиларга эришиш режасидаги кенг миқёсли имкониятларга эга бўлишларини тан оладилар. Бошқача айтганда, товар ва хизматларни чекламайдиган савдо сиёсати сифатли дизайндаги ва энг яхши нархлардаги энг сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.
Бугунги кунда дунё давлатларининг геосиёсатида содир бўлаётган сиёсий ва иқтисодий жараёнлар жаҳон сиёсатига ўз таъсирини ўтказиши яққол намоён бўлмоқда. Жорий йилнинг бошида эса COVID-19 турдаги коронавирус инфекцияси туфайли дунё халқларининг бошига тушган пандемия ҳолати эса ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларида ўзининг салбий таъсирини ўтказди. Ушбу пандемия туфайли давлатларда юзага келаётган иқтисодий нобарқарор ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон бўйлаб ташқи савдо юкларини ташишда инсон омилини чеклаш орқали автоматлаштирилган ахборот технологияларини қўллашни тақозо этмоқда.
Шу билан бирга ҳозирда дунё давлатларининг ташқи савдо айланмасининг миқдорий кўрсаткичига пасайиш кузатилмоқда. Хусусан, Жаҳон Савдо Ташкилотининг маълумотларига кўра 2020 йилда пандемия туфайли дунё давлатларининг ташқи савдо айланмаси 13-32 % гача тушиб кетган. Шундай шароитда эса бугунги кунга келиб, Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, давлатнинг ижтимоий соҳалардаги вазифаларни ишончли амалга ошириш, миллий товарларини жаҳон бозорида рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling