Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Диссертация таркибининг қисқача тавсифи


Download 1.46 Mb.
bet8/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

Диссертация таркибининг қисқача тавсифи
Диссертация ишининг таркиби қуйидагича бўлиши режалаштирилди:
Диссертациянинг кириш қисмида қуйидагилар баён этилади: диссертация мавзусининг долзарблиги, тадқиқот мақсади ва вазифалари, тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари, тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти.
1-боб. Ушбу боб адабиётлар шарҳига бағишланади, унда тадқиқот мавзуси бўйича бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлили ёритилади, тадқиқот гипотезаси асосланади.
2-боб. Тадқиқот методологиясига бағишланади, унда маълумотлар манбалари, тадқиқот дизайни, тадқиқотда қўлланилган услублар, тадқиқот парадигмаси, тадқиқот дизайнининг чекловлари ҳамда фойдаланилган воситалар баёни келтирилади.
3-боби. Тадқиқот таҳлили ва натижалари келтирилади ҳамда улар муҳокама қилинади, улардан келиб чиққан ҳолда тавсия ва таклифлар келтирилади, тавсияларга таъриф ва асослар баён қилинади.
Хулоса қисмида тадиқиқот саволига тегишли натижаларнинг қисқача ифодаси, фан ва билимни олишига қўшилган ҳисса, тадқиқот натижаларнинг амалиётга тегишлилиги ва амалий аҳамияти келтирилади.
Диссертациянинг иловаси.
I БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ ВА ТАҲЛИЛИ
1.1. Манбаларда келтирилган тадқиқотлар натижалари
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анъанавий ва энг ривожланган кўринишларидан бири халқаро савдо ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган халқаро иқтисодий муносабатлар умумий ҳажмининг 80 фоизи халқаро савдонинг улушига тўғри келади. Халқаро савдо аниқ мамлакатнинг бошқа мамлакатлар билан халқаро меҳнат тақсимоти, фан ва ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, бошқа омилларга асосланаган ишлаб чиқариш, савдо, сиёсий ва бошқа хил муносабатлардир. Халқаро савдо ташқи иқтисодий алоқаларни рўёбга чиқариш жараёни ҳисобланади.
Халқаро савдо бир мамлакатнинг бошқа бир мамлакатга ҳақ тўлаш асосида товар ёки хазматлар олиб кириши, яъни, импорт ва ҳақ тўлаш асосида товар ва хизматларни олиб чиқиш, яъни, экспортдан иборат савдоси назарда тутилади. Жаҳондаги барча мамлакатларнинг ҳақ тўланадиган товар айланмаси йиғиндиси халқаро савдо дейилади. Унинг ривожланишига товар-пул муносабатлари тараққиётнинг чуқурлашиши ва кенгайиши жуда катта таъсир кўрсатди. Бунда мустақил давлатларнинг вужудга келиши, улар ўртасида ва ҳар бир мамлакат ичида савдо алоқаларининг ривожланиши муҳим рол ўйнади. Халқаро савдонинг аҳамияти хусусий мулкка таянган ишлаб чиқариш усулининг асоси бўлган жаҳон бозорининг ташкил бўлиши ва ривожланиши, иқтисодиёт тармоқларини жаҳон мамлакатларида нотекис ривожланиши оқибатида юқори даражада тараққий этган тармоқлар маҳсулотларини хорижий давлатларга чиқарилишидир.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида Ҳамдўстлик мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш алоҳида ўрин тутади. Икки томонлама ҳамкорлик дейилганда икки давлат ўртасидаги, яъни Ўзбекистоннинг бошқа бир мамлакат билан давлатлараро алоқаларни йўлга қўйиш ва чуқур_лаштириш жараёни тушунилади. Ушбу давлатлараро муносабатларни ривожлантириш бевосита ташқи савдони ривожлантириш билан боғлиқ. Шунга кўра, Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари, айниқса қўшни мамлакатлар билан бўлган ташқи савдосини чуқур таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бугунги халқаро интеграцион жараёнларда долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади. Ўзбекистоннинг 2017-2021 йилларда МДҲ мамлакатларга амалга оширилган ташқи савдоси таҳлил қилинди (1- жадвал).
1-жадвал

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling