Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
АРАБ ВА ГАРБИЙ ЙЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИДА ФЕОДАЛИЗМ ДАВРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ҒОЯЛАР
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ислом
- Енглар, ичинглар, хадя қилинглар, аммо исроф қилманглар
- Ибн Халдун Абдурраҳмон Абу Зайд
- Гротсиан « Каноник ҳуқуқлар тўплами
- Уат Тайлер
- Иван Грозный
- А.А.Ордин-Нашчокин
5.АРАБ ВА ГАРБИЙ ЙЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИДА ФЕОДАЛИЗМ ДАВРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ҒОЯЛАР
Шарқ мамлакатларида феодал муносабатлар ИИИ-ВИИИ асрларда шакллана бошлади. Бу ерларда пул, меҳнат муносабатлари бироз енгиллашди. Давлат хусусий эгалик ва фойдаланиш учун ер ажрата бошлади. Хусусий ер эгалигининг турли шакллари сақлангани ҳолда давлат асосий ва унумдор ернинг эгаси сифатида, зарур пайтда хусусий хўжаликларнинг барча ишларига бемалол аралашиш, ер солигини йиғиш ҳуқуқини йўқотган эмас. Шу сабабли Шарқда «давлат феодализми»нинг турли шакллари сақланди ва иқтисодий қарашларда ҳам ўз аксини топди. Иклим ва турар-жой шароити туфайли, бу ерларда деҳқончилик асосан сунъий суғориш асосидагина олиб борилиши мумкин эди (Фарбий Европа билан солиштиринг). Баъзи олимларнинг фикрича, Шарқда ерга хусусий мулкчиликнинг йўқлиги ва бунинг асосий сабаби сунъий суғориш эканлигини айтади. Ер бор бўлгани билан суғоришсиз ҳосил олиш мумкин эмас эди. Суғориш иншоотлари қуриш, таъмирлаш жамоа ихтиёрида бўлган, қишлоқ жамоаси сақланган. Шарқда ерга хусусий мулкчилик бўлганми, деган муаммо ханузгача ҳал этилмаган. Бизнингча, кўпроқ ердан фойдаланиш ҳуқуқи бўлган. Бу минтақада ерни сувдан ажратиб бўлмайди. Илк феодал муносабатлар ва шу даврдаги иқтисодий ғояларнинг асоси Қуръони каримда (арабча қироат, яъни ўқиш) акс этган (ВИИ-ВИИИ асрлар). ВИ асрнинг охири-ВИИ асрнинг бошларида Арабистонда феодал муносабатларнинг шаклланиши туфайли ягона давлат барпо этишга даъват кучайди. Бу ҳаракат сўнгги дин - Исломда ўз аксини топди. Ислом таълимоти пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган Куръони каримда мужассамланган. Исломдаги йўл-юриқлар ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олган бўлиб, шу жумладан иқтисодиётга доир масалаларга ҳам кенг ўрин берилган. Қуръони каримдаги асосий ғоялардан бири барча мусулмонларнинг бардошлиги бўлиб, араб қабилалари шу байроқ атрофида бирлашди. Ҳалол меҳнат, деҳқон, ҳунармандлар меҳнати улуғланди, барча бойлик шу асосда пайдо бўлиши уқтирилди. Бу муқаддас китобда Аллох таоло савдога катта аҳамият берган, судхўрликни, яъни рибў (судхўрлик фоизи) ни ҳаром қилган, мулкнинг муқаддаслигини, бировнинг мулкига хиёнат ва хатто хасад қилишни катта гунох деган. Исломда жамиятнинг тенгсизлиги тақдири азалдан деб тан олинади, аммо ҳалоллик ва тўғриликка буюрилади ва ёлғон ишлатиш, ўғрилик ва меҳнатсиз даромад топиш ман қилинади. Аллох таолонинг Қуръони каримда қарз олиш ва бериш, меросни тақсимлаш (4-сура, 8-оят), етим-есирларга мурувват, хайр-эхсон қилиш (3-сура, 128-оят) ҳақидаги ояти карималаридан келиб чиқадиган ғоялар ҳамда солиқ турлари ва миқдори ҳам катта аҳамият касб этади. Етимлар хақига хиёнат қилиш энг катта гуноҳлардан деб эълон қилинган. Шунингдек, ўзаро ёрдам ҳам (5-сура, 3-оят) зарур, лекин ёмон ишларда ва душманликда эмас дейилади. Ояти карима ва ҳадиси шарифларда турли касбларни эгаллаш, айниқса деҳқончилик, қўйчилик билан шуғулланиш, меҳнат қилиш зарурлиги марҳамат қилинган. Ислом ақидасида исрофгарчиликка қарши кураш Куръони каримдаги «Енглар, ичинглар, хадя қилинглар, аммо исроф қилманглар» деган оятлар асосида олиб борилади (бу ҳозирги даврда энг актуал масалага айланган). «Дарё бўйида тахорат қилсаларингиз ҳам сувни исроф қилманглар» каби қоидалар айнан ҳозирги замон иқтисодиёти ва экологияси учун ниҳоятда аҳамиятли. Ислом ҳуқуқшунослигида фойданинг энг юқори миқдори 10 фоиз қилиб белгиланган (буни бошқа фикрлар билан солиштиринг). Шарқ иқтисодий тафаккурининг ривожланишида араб мутафаккири Ибн Халдун Абдурраҳмон Абу Зайд (1332-1406)нинг ҳиссаси бениҳоя катта (Тунисда туғилган, Фес султонида хаттот-котиб бўлган). 1382 йили Қоҳирага келиб мударрислик қилган, кейинроқ қози бўлган. Асосий асари «Китоб-ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби»-1370й.). У биринчилардан бўлиб тарихий ижтимоий тараққиётнинг моддий тамойилларга асосланиши ҳақида фикр юритди, ғарб олимлари Макиавелли, Монтескега катта таъсир кўрсатди. Олимнинг консепсияси «ижтимоий табиат»га яқин, жамият ривожи (еволятсияси) оддийликдан сивилизатсия саридир. Ибн Халдуннинг бу асаридан таржима «Ижтимоий фикр» журналининг 1998 йил 1-сонида (158-165-бетлар) келтирилади. Асарнинг «Китоби аввал» қисмида «инсон жамоасининг фарқли томонларини: шохлик ҳоқимияти, одамларнинг даромадлари»ни ўрганиш асосий вазифа қилиб қўйилган. Олим: «Инсонга хос бўлган жиҳатларга яшаш учун маблағ, нарса топишга интилиш, бу учун меҳнат қилиш зарурияти ҳам киради», деб ёзади. Давлатнинг яшаш давр ва босқичлари келтирилади, у бешга бўлинади ва ниҳоятда ибратлидир. Меҳнат қилинмаса «бозор муносабати ҳам барҳам топади». «Давлатнинг кучи ва қудрати, аҳолининг сони бойлик ва фаровонликка боғлиқдир», деб ёзади олим (Смит гояси). Солиқлар зарурлиги уқтирилади, солиқлар яна аҳолининг ўзига қайтиб келади. «Аҳолининг бойлик манбаини бозор ва савдо муносабатлари ташкил этади», деганда олим худди бугунги иқтисодий ғояни қўллаб-қувватлайди. Меркантилистик ғоя классик мактаб фикрлари билан тўлдирилади. «Савдогар молига нарх қўйишда барча сарф-ҳаражатларни ҳисоблаб нарх ёзади». Олимнинг бехосият, мевасиз дарахтлар экишдан четланиш хақидаги фикри ҳам қимматлидир. Солиқларни фақат давлат, айрим хукмдорлар фойдасига йиғиш жамият таназзулига олиб келиши айтилади. Ибн Халдун дастлаб биргаликда «ишлаб чиқариш» фаолиятига катта эътибор берди, жамият моддий қийматлар «ишлаб чиқарувчилар» жамоасидан иборат дейди. У «Одамнинг келиб чиқишида меҳнатнинг ўрни»ни очиб беришга ҳаракат қилган. Ҳунармандчилик, фан ва санъатнинг ривожи бевосита «меҳнат унумдорлигининг ўсиши» билан боғлиқ дейди. «Оддий» ва «мураккаб» меҳнат фарқланган, меҳнат бўлмаса, буюм ҳам бўлмас эди, деган муҳим хулоса чиқарилади. Олим фикрларида «зарурий» ва «қўшимча маҳсулот», «зарурий ва қўшимча меҳнат» тушунчалари фарқланади. У «товарнинг истеъмол қиймати» ва «қиймат» тушунчаларини таърифлади. Замон ва маконда ўз замондошларидан анча илгари бу ғояларни берди.«Олди-сотди битими асосида тенг айирбошлаш қоидасига амал қилиниши керак, бунда сарфланган меҳнатнинг тенг ярми айирбошланади», «агар бу ҳунармандчилик маҳсули бўлса - унга сарфланган меҳнатига тенг», «даромад қиймати эса сарфланган меҳнат ушбу буюмнинг бошқа буюмлар ичида тутган ўрни ва унинг одамларга зарурлиги билан белгиланади». Бунда товарларни тенглаштириш меҳнатни тенглаштириш шаклида юзага чиқади, яъни меҳнатнинг роли ва товарнинг фойдалилиги ҳам ҳисобга олинмоқда, бу жуда муҳим (маржинал ғоя бор). Қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик билан бирга савдони ҳаёт учун табиий зарурат деб билган ва физиократлардан илгарилаб кетган. Товар қийматига хомашё қиймати, меҳнат воситалари, оралиқ товар ишлаб чиқарувчилар меҳнатининг қиймати киради. У айтадики, айрим ҳунарлар бошқа хунарларни ўз ичига олади: масалан, дурадгор ёғочдан ишланган буюмларни, тўқувчи йигирилган ипни ишлатади ва ҳоказо, яъни ишлаб чиқаришнинг ижтимоийлиги исботлаб берилади. Товар-пул муносабатлари таҳлил этилган, нархлар бозорга олиб чиқилган товарлар массаси (талаб-таклиф)га боғлиқлиги айтилган. Нонга баҳоларни мўтадил ушлаб туриш, фарованлик манбаи эканлиги кўрсатилади. Солиқ тизимини тартибга солиш кераклиги қайд этилади; унингча солиқ пасайиши ижтимоий ҳаётни юксалтиради. Бундан деярли 600 йил аввал бозор тушунчасига изох берилади. Ибн Халдун фикрича: «Бозор - бу ҳунармандчиликни мукаммаллаштириш ва меҳнат унумдорлигини оширишнинг гаровидир». Классик ўрта аср давридаги иқтисодий ғоялар каноник, яъни қонуний доктриналар асосида ривож топди. Бу соҳада черков, руҳонийлар катта фаолият кўрсатдилар. ХИИ асрнинг ўрталарида болониялик монах-рохиб Гротсиан «Каноник ҳуқуқлар тўплами»ни тузди, унда бир қанча иқтисодий ғоялар ҳам берилган. Улар умумий мулкчиликни идеал деб баҳолаб (еътибор беринг, хусусий мулк эмас), хусусий мулкчилик худо томонидан одамларнинг гунолари учун вужудга келтирилган, деган ғояни илгари сурдилар. Бойлар хайр-садақа беришга чақирилади. Худога маъқул бўлган фаолиятларга фақат деҳқончилик ва ҳунармандчилик киритилиб, судхўрлик, айниқса, фойда олиш учун савдо қораланади (Ислом динидаги ғоя билан солиштиринг). Канонистларнинг бош иқтисодий ғояси асосида худо томонидан белгиланган «адолатли баҳо» тўғрисидаги таълимот ётади. Италиялик рохиб Фома Аквинский (1225-1274) таълимотида иқтисодий ғоялар маълум тартибга солинган. У ўзининг асарларида қуллик ва крепостнойликни оқлайди, бунда у Аристотел ва муқаддас китобларга асосланади. У худони барча бойликлар эгаси деб эълон қилади, лекин хусусий мулкчилик ҳам ҳимоя қилинади, чунки бунда инсоннинг ўз тоифаси, табақасига мос равишда яшашига имконият яратилади. Давр тақозосига мос (натурал хўжалик ҳукмрон) равишда давлат ўз-ўзини таъминлаш ғоясини қўллайди, натура шаклидаги бойликка асосий эътиборни қаратади, олтин ва кумушларни сунъий бойлик деб билади. Меҳнатсиз яратилган бойлик (савдо, судхўрлик) ҳаром деб ҳисобланган. Асосий ва худо томонидан белгиланган бу нарса «адолатли баҳо» масаласи эди. Канонистлар амалда баҳони меҳнат сарфларининг йиғиндисидан иборат деб тан олганлар. Агар пропорсионал тенглик сақланмаса жамият емирилиши мумкин, деган тўғри хулоса чиқарилади. Савдо фойдаси ва фоиз олиш «адолатли баҳо» бўйича алмашувни бузади, шу сабабдан йирик савдо ва судхўрликни тақиқлаш талаб этилади. Фома Аквинский «адолатли баҳо» масаласини фойдалар, тўғрироғи наф, манфаатлар тенглиги асосида ҳал этди ва уни субъектив вақт деб баҳолади. У айтадики, агар нарса бирор одам фойдасига, лекин бошқа одам зиёни ҳисобига ўтса, бу ҳолда буюмни ўзининг ҳақиқий баҳосидан юқорироқ сотиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Шу билан бирга бу буюм барибир ҳақиқий эгасидалигидан қимматроқ сотилмайди, чунки қўшимча баҳо, шу буюмдан холи бўлган зиённи қоплайди. Ф.Аквинский юқори табақа аҳолисини меҳнаткашлар манфаатини ҳимоя қилувчилар қилиб кўрсатади. Шу сабабли бу табақага буюмларни ўз ҳақиқий баҳосидан қимматроқ сотишга рухсат беради. Протсент (фоиз)ни таваккалчилик тўлови ёки қарз олувчига бериладиган «беғараз совға» деб тушунтиради. У рентанинг эксплуататорлик моҳиятини бўяб кўрсатади ва рента ер эгасига ўз қўл остидагиларни бошқаришдаги меҳнати учун тўланадиган хақ деб баҳолайди. Бу билан черков (ери бор) ва феодалларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Бундай иқтисодий ғоялар Францияда (Никола Орем), Англияда (Джон Болл) ҳам вужудга келди. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, бу иқтисодий қарашлар синфий ҳарактерга эга бўлган, юқори табақаларнинг фаолиятини маъқуллаган. Иккинчи томондан норози деҳқонлар ҳаракати ҳам кучайган. Англияда Уат Тайлер (1381), Германияда Томас Мюнсер (1524-1525) раҳбарлигида деҳқонлар қўзғолони бўлган, улар крепостнойликни, бошқа мажбуриятларни бекор қилишни талаб этганлар. Шу даврда черков бойлиги ҳам кескин ошган. Тенглик тўғрисидаги ғоя бузилганлигини кўрган халқнинг бир қисми руҳонийларнинг шохона ҳаёт кечираётганига қарши чиқди. Шу даврда феодализм йўлидан бораётган Россияда ҳам иқтисодий ғоялар вужудга келди. ИХ асрда ташкил топган Қадимги Рус давлати - Киев Русида чоп этилган «Русская правда» қонунлар тўпламида дастлабки ёзма фикрлар берилган. Унда жамиятнинг синфий дифференциатсияси, ер эгалари, савдогарлар манфаати ҳимоя қилинади, князлик манфаати учун савдогарлар, судхўрлар, қарздорларни ноўрин сарф-ҳаражатлардан тийиш зарурлиги ҳақида гапирилади. Маълумки, ХИИ-ХИВ асрларда Россияда феодал тарқоқлик рўй берди (13 га яқин алоҳида князлик). Бу даврда черков ер эгалиги атрофида диний шаклда кураш борди. ХВИ асрдан бошлаб ижтимоий-сиёсий кураш публитсистик тус олди. Шундай публитсистлардан бири Ермолай эди, монах - рохиблигида Еразм номини олган. Ермолай Еразм ўз асарларида дворянликни ҳимоя қилди ва йирик савдо ҳамда судхўрликка қарши чиқди. У боярларни бошқалар ҳисобига доим байрамдагидек ҳаётини танқид қилди, ерни эса фақат давлатга ҳизмат қилаётган (яъни дворян) одамларга бериш керак, деган тўғри ғояни илгари сурди (боярлар марказлашган давлатга бўйсунишни истамаган ва вотчина эгаси, тарқоқликнинг асосий сабабчиси эдилар). Ҳақиқатда ҳам Иван Грозный, ҳатто Петр И даврида ҳам вотчинани (яъни боярларни) йўқ қилиш учун кураш борди, охир-оқибатда дворянлик ва помешчиклик ютиб чиқди ва Россия ягона давлатга айланди. Ермолай Еразмнинг иқтисодий қарашларида деҳқон меҳнати бойлик манбаи деган қоида ётади. Шу сабабли у давлатда деҳқонлар тоифасини биринчи ўринга қўяди ва уларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш зарур деб ҳисоблайди. Аммо у деҳқонлар эксплуататсиясининг асоси пул мажбуриятларида деб билган, шу сабабли бу мажбуриятлар натурал рента ҳолида бўлиши ва ҳосилнинг бешдан бир қисми (20 фоизи) билан чеклаш, ём (почта) мажбуриятларини эса савдогарлар зиммасига юклашни таклиф этди. У меҳнат унумдорлигини ошириш тўғрисида қайғурса-да, товар муносабатлари ривожига қарши бўлган, яъни ўзи ўзига қарши эди, чунки у эркин бой савдогарлар савдоси тарафдори эди. Е. Еразм натурал мажбуриятларни чеклаш синфий курашга чек қўяди, деган нотўғри фикрда бўлган. ХВИ асрнинг ўрталарида яратилган «Домострой» асарида шаҳарликларнинг фаолиятига оид қонун-қоидалар мажмуаси берилган. Унда ҳоқимият ва черков, оила, хизматкорларга муносабат қоидалари келтирилади. Кўпгина маслаҳатлар ичида хўжалик юритиш, савдо, солиқ тўлаш қоидалари бор. Асарда рўй берган сотсиал-иқтисодий ўзгаришлар, бой шаҳарлик психологияси ўз аксини топган. Бозор билан яқин муносабат (савдо-солиқ)лар қатори, маҳсулотларни кўплаб захира қилиш (запас) кераклиги (натурал хўжалик белгиси) уқтирилади. Ҳунар ва савдони ўрганиш, хўжаликни бошқариш, меҳнат ва шахсий ташаббус рағбатлантирилади. Россияда ХВИИ-ХВИИИ асрнинг бошларида йирик ўзгаришлар рўй берди, капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари пайдо бўла бошлади. Фарбий Европадаги меркантилистлардан (қуйида кўрилади) фарқли равишда рус иқтисодчилари муомала соҳасига кам эътибор қиладилар, пул - бойлик деган фикрга қўшилмадилар. Улар мамлакат ичида товар алмашувини кучайтириш тарафдори эдилар, ташқи савдони эса асосан саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш қуроли деб қараганлар. Бу ғоялар А.А.Ордин-Нашчокин (тахм. 1605-1680), Ю.Крижанич (1617-1683), И.Т.Посошков (1652-1726) асарларида баён этилган. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling