Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


ИХ-ХВ АСРЛАРДА ЎРТА ОСИЁ ИҚТИСОДИЙ ФИКРЛАРИ


Download 1.28 Mb.
bet12/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

6. ИХ-ХВ АСРЛАРДА ЎРТА ОСИЁ ИҚТИСОДИЙ ФИКРЛАРИ

Х-ХИИ асрларга келиб Ўрта Осиё илғор ижтимоий тафаккурнинг Шарқдаги йирик марказларидан бирига айланди. Бу даврда феодал давлат марказлашган ва энг ривожланган паллага кирди. Ўрта Осиё Европани Осиё билан боғловчи йирик моддий, маданий ва савдо марказига айланди. Бу жараёнлар бир-биридан минглаб чақирим узоқликдаги давлатлар, халқлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни шакллантирди.


Бу даврда бутун дунёга танилган Ал-Фаргоний, Ал-Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Низомулмулк ва бошқа кўплаб мутафаккирлар яшаб, ижод қилишди. Уларнинг асарларида иқтисодий ғоялар ҳам ўз аксини топган. Шарқ ренессанси давридаги олимлар шу даврдаги тижорат, мулкдорлик ҳунари сирларини баён этганлар. Уларнинг асарларидаги умумбашарий иқтисодий таффаккур бугунги кунда ҳам долзарблиги билан муҳим ўрин тутади.
Ибн Сино (980-1037)нинг фикрича: «Ҳайвон табиат неъматларига қаноат қилади, одамларга эса табиат неъматлари камлик қилади, у овқат, кийим-кечак ва уй-жойга эхтиёж сезади. Ҳайвон табиат неъматларини ўзлаштириб олади, одам эса ўз меҳнати билан ўзига овқат, кийим, жой яратади. Шу мақсадда инсон деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиши керак».
Форобий (873-950) Ўрта аср даври табиий-илмий ва ижтимоий билимларнинг қарийиб барча соҳаларини ўз ичига олувчи 160 дан ортиқ рисола яратган «қомусий олим сифатида тан олинади. Унинг Шарқ оламидаги шуҳрати шу даражага етдики, уни Аристотел (Арасту)дан кейинги йирик мутафаккир- «муаллимас -«соний» - «иккинчи муаллим» деб атай бошладилар.
Олимнинг айниқса «Фозил одамлар шахри» асари диққатга сазовар бўлиб, унда мамлакатни бошқариш, хоқимлар фаолияти, иқтисодиётни олиб бориш билан боғлиқ бўлган муҳим ғоялар келтирилади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Форобий ўз устози Арасту ғояларини ҳар томонлама талқин этади ва уни тўлдиришга ҳаракат қилади, жамият шаклланиши учун моддий эҳтиёжларнинг аҳамияти ҳақидаги таълимотни яратди, иқтисодиёт фанида муҳим бўлган «Еҳтиёж» ни таърифлаб берди. У моддий бойликлар яратишда меҳнатнинг ва меҳнат қуроллари ўрнини аниқлаб берди. Айниқса, «меҳнат тақсимоти» масалалари мутафаккир асарларида яхши ёритиб берилган. Меҳнат тақсимоти туфайли ишлаб чиқариш ривожланади, чунки вақтдан ютилади, ишловчиларнинг касб-маҳорати ортади, техник мосламалар киритиш учун асос юзага келади, яъни ўз даврида ҳамма ишни бир одам (уста) бажариши мумкин бўлган ҳолатдан, ҳар бир операцияни махсус кишиларга бўлиб бериш афзаллиги кўрсатилади («Қушни сўйса ҳам, қассоб сўйсин»). Меҳнат тақсимоти тўғрисидаги ғоя таниқли иқтисодчи Адам Смит таълимотининг (ХВИИИ аср) асосидир.
Форобийнинг фозил (идеал) давлат, ҳоқимлар тўғрисидаги ғоялари ниҳоятда аҳамиятлидир, ўзаро ёрдам ва дустликнинг зарурлиги кўрсатилади. Масалан, шаҳар тартиботида энг асосий нарса мулк, ноз-неъматларни тўғри тақсимлаш эканлиги қайд этилган. Арасту ғоялари ривожлантирилиб, аввало ер ва жойларнинг миқдори, кейин уларнинг эгалари ва тутган ўринлари, сўнгра ниҳоятда зарур ҳисобланувчи озиқ-овқат, экин экиладиган ерлар, сарой ва шахсий уйларнинг миқдори ҳисобга олиниши кераклиги кўрсатилади.
Фозиллар шахри хоқимининг фазилатлари ҳақидаги фикрлар ниҳоятда қимматлидир. Форобий тадқиқотларининг яна бир муҳим жиҳати шуки, у кўп (юнон, араб ва б. ) тилларни билган, бошқа олим асарларини таҳлил этган, шархлаган ва изоҳлаган.
Тарихда шундай воқеа бўлиб ўтганлиги қайд этилади. Қомусий олим Ибн Сино Арастунинг «Метафизика» асарини 40 марта ўқиб ҳам тушуна олмаган экан. У сурункали мутаоладан чарчаган , бозор айланишни ихтиёр этади. Бахтли тасодифни қарангки, бозордан ҳарид қилган китоби Форобийнинг Арасту асарига ёзган шархлари экан. Ибн Сино китобни бир марта ўқиб чиқишдаёк Арастунинг «Метафизика» асари моҳиятига тўла тушуниб етади.
Донишманд ҳикматларида инсоннинг касб-ҳунар, санъатдаги фазилатлари ҳар доим ҳам туғма бўлавермаслиги, кўпинча улар меҳнат машаққати ва ирода йўли билан руёбга чиқиши қайд этилади. Шубҳасиз, бу икки қобилият ўзаро уйғунлашганда ривожланиш бўлади.
Форобий фикрича , бахтга эришиш мақсадида ўзаро ёрдам берган халқ фазилатли халқдир. Шу тартибда барча халқлар бахтга эришиш учун бир-бирига ёрдам беришса, бутун ер юзи фазилатли бўлади. Ўйлашимизча, янги ХХИ асрда турган деярли барча давлатлар ҳам шу тўхтамга келмоқдалар.
«Ким раҳбар бўла олади?»деган савол бундан минг йиллар аввал ҳам буюк донишмандларни қизиқтирган экан. Абу Наср ибн Муҳаммад Форобий «Фозил одамлар шаҳри» номли асарида бўлажак раҳбарларнинг асосий фазилатлари тўғрисида оқилона мушохада юритган, 12 фозилат берилган.
Мусулмон ҳуқуқшунослигида товарнинг истеъмол қиймати тан олинган, товарнинг қиймати билан сўралаётган баҳо (бозор нархи) фарқланган. Йирик дин пешвоси Баҳоуддин Нақшбанднинг (1318-1389) «Дил ба ёру, даст ба кор», яъни «дил ёр (Аллох) билан, қўл иш билан (банд бўлсин)» деган тезиси ўша давр ва ҳозирги кун учун муҳим эди, чунки илгари худога фақат эътиқод қилишнинг ўзи кифоя деб билинган. Низомулмулк (1018-1092) «Сиёсатнома» асарида ҳукмдорлар, амирлар, амалдорлар ва қозиларнинг мансабни суиистеъмол қилишини, солиқларнинг оғирлиги, давлат маблағларини сақлаш ва сарфлашда ҳисоб-китоб зарурлигини қайд этган. Салжуқийлар давлати арбоби сифатида иктўни танқид қилган. Иқтў - ўрта асрларда Ўрта Шарқ, шу жумладан Ўрта Осиёда ҳукмдор томонидан айрим шахсларга катта хизматлари эвазига инъом қилинган чек ер (Темурийлар давлатида суюрғол).
ХИИИ асрнинг бошидан ХИВ асрнинг 70-йилларигача бўлган давр бу муғуллар истилоси даври бўлиб, кўп соҳаларда орқага қайтиш (регресс) бўлди. Аммо босқинчилар маҳаллий халқ урф-одати, маданияти, тили, динини, хўжалик тарзини қабул қилишга ва улар билан аралашиб кетишга мажбур бўлдилар. Шу даврда бож, божхона, божхона солиғи юзага келди. Ҳозирги русча «таможня» сўзи аслида муғулча, кейинчалик туркчадаги «тамға» сўзидан олинганлиги маълум.
Буюк қомусий олим Абу Райхон Беруний (973-1048) 150 дан ортиқ асар яратган бўлиб, уларда меҳнат бойликнинг асоси эканлиги тўғрисидаги ғоя асосийдир. Унинг кўпгина фикр ва қарашлари бугунги кун учун ҳам аҳамиятини йўқотмаган.
Олим яшаган даврдаги муносабатлар, ишлаб чиқаришнинг юксалганлиги, савдо-сотиқнинг ривожланиши, суғориш иншооатларининг ишга туширилиши ана шу давр учун хос эди.
Шу асосда Берунийда кишилик эхтиёжларининг пайдо бўлиши ва уни қондириш асослари, меҳнат ва хунарга муносабатлари уйғунлашиб кетади. Унинг фикрига кўра, кишилар ўз зарурий эхтиёжларини қондириш учун уюшган холда яшаш ва ишлашга мажбурдирлар. Эхтиёжлар турли-туман ва кўп бўлганлиги учун инсонлар бирлашган холда турар жой ва шаҳарлар яратишга интиладилар, деб хисоблайди. Шунингдек, у давлатнинг пайдо бўлишини ҳам эхтиёж туфайли деб уйлаган. Энг муҳим ғоя шуки, барча қимматли нарсалар инсон меҳнати билан яратилади ва инсоннинг қадр-қиммати унинг авлод-аждодларининг ким бўлганлиги эмас, балки унинг меҳнати, ақлий ва жисмоний махорати билан белгиланади. Ҳар бир даврнинг урф-одатлари ўзига хос бўлади ва инсон ахли уларга риоя қилмоғи даркордир, акс холда низом ва бир хиллик йўқолса, тартиб ҳам йўқ бўлади, деб уқтиради буюк донишманд.
Олимнинг фикрларига таяниб шундай муҳим хулоса чиқариш мумкинки, инсон ердаги бунёдкор ва яратувчи кучдир. Инсон аввало халол меҳнати билан улуғланади, кишилик жамиятининг асл ибтидоси ҳам меҳнатдандир.
Беруний қайд этишича, билимларни эгалламоқ ва хунар ўрганмоқ учун меҳнат қилиш зарур, бу эса доим давом этадиган ва такомиллашиб борадиган жараёндир. У меҳнатни турларга ажратиб, уларнинг ҳар қайсиси алохида талаб ва эҳтиёжлар асосида вужудга келишини кўрсатиб берди. Бинокор, кўмир қазувчи, ҳунарманд, фан соҳиблари меҳнатини оғир меҳнат деб билади. Илм, маърифат заҳматкашлари меҳнатига таъриф бериш, илм олиш, ўқиш энг керакли меҳнат эканлигини исботлайди. Шунга кўра олимларнинг меҳнатини қадрлаш турли илмлар кўпайишига олиб келади. Олим жамиятнинг асосини моддий неъматлар учун бўлган ҳаракатларда, меҳнатда деб билади.
Қўл меҳнати, мажбурий меҳнатдан эркин кишиларнинг фаолияти усутунлиги исботлаб берилади (еркин бозор муносабатларининг асоси). Меҳнаткашларнинг хоҳиш-иродасига қарши, уларни мажбурлаб ишлатишга қарши бўлган, чунки бундай меҳнат самараси пастдир. Мерос бўлиб авлоддан авлодга ўтиб келадиган ҳунарлар юқори баҳоланган.
Беруний оғир жисмоний меҳнат қилувчилар, яъни конда ишловчилар, ер остида гавҳар қидирувчилар, деҳқонлар тўғрисида, уларга берилиши керак бўлган имтиёзлар ва иш ҳақи хақида «Минерология» асарида кенг мулоҳаза юритади. Айниқса очиқ ва ер остидаги кон ишларига алоҳида эътибор берилади, ер ости конларини мустаҳкамлаш (фалокат олдини олиш учун), ер ости сувларини чиқариб ташлаш, олинган рудани юқорига олиб чиқиш учун махсус мосламалардан фойдаланиш тавсия этилади. Кон атрофида кончилар қишлоғини барпо этиш зарурлиги кўрсатилади.
Ер ости бойликларини қазиб олиш ишлари катта жисмоний меҳнат, ихтирочилик, ақлий меҳнат ва билим сарфлашни талаб этади. Бу мураккаб ва оғир ишларни бажариш махсус мактаб, уларда таълим-тарбия бериш асосида йўлга қўйилмоғи керак, дейди олим. Худди шу ўринда Беруний илм аҳллари, олимлар, тарбиячиларнинг меҳнати жамият учун нақадар керакли ва зарурлигини алоҳида уқтиради. Беруний усталарнинг аҳволи, шогирдларнинг фаолияти, иш ҳақлари борасида ҳам қимматли ғояларни илгари суради, иш ҳақи миқдори самарадорлик билан бевосита боғланади.
Олимнинг ёзишича: «Басрада биллурдан идиш-товоқ ва бошқа нарсалар ясайдилар. Иш жойида белгилаб-ўлчаб берувчи уста бўлиб, унинг олдида биллурнинг майда ва катта бўлакчалари тўпланган. У ана шулардан чиройли ва кераклисини олиб, ундан энг чиройли ва яхши буюм ясашни уйлаб улчаб белгилаб чиқади. Шундан кейин уни ясовчи ҳунармандга беради, бу биринчи уста айтганидек қилиб буюмларни ясай бошлайди. Олим шу ерда меҳнат тақсимоти ва унинг аҳамиятини кўрсатади.
Олим ва мутахассислар меҳнатини мамлакат бошқарувчилари томонидан рағбанлантириб туриш фойдали эканлиги алоҳида таъкидланади. Бу аслини олганда манфаатдорлик тамойилининг худди ўзидир. Унингча, айниқса, ерга ишлов бериб, ризқ-рўз яратувчиларга мехрибон бўлиш кераклиги кўрсатилади. Ана шу ғамхўрлик оқибатида ерга яхши ишлов берилади ва ер ҳосилдор бўлади, моддий неъматлар яратилади, ишловчи ва жамият манфаатлари баб-баравар ҳимоя қилинади (бу фикр ХВИИИ асрда Адам Смит томонидан тўлароқ исботлаб берилган). Моддий неъматлар эса тириклик асосидир.
Ана шундай қилинганда ҳоқимият ҳам мустаҳкам бўлади, дейди олим (бу ерда давлатнинг иқтисодиёт билан муносабати масаласи кўтарилади). Агар кишилар тўқ бўлса, давлат ҳам кучлидир. Ҳукмдорларнинг вазифаси юқори табақалар билан қуйи табақалар ўртасида хақиқатни, кучли билан кучсиз ўртасида тенгликни ўрнатишдан иборатдир, деб уқтиради олим. Меҳнатнинг ихтиёрийлиги, озодлиги, эркинлиги кишилар ўртасида хулқ-атвор, ҳурмат-эътибор учун муҳим ва зарурдир. Бозор иқтисодиётининг энг зарур тамойилларидан бири-бу танлаш ва тадбиркорлик эркинлиги масаласи илгари сурилган.
Атоқли давлат арбоби, илк туркий достоннавис Юсуф Хос Хожиб 1020 йили Қорахонийларнинг марказий шаўарларидан бири Боласоғунда туғилди(оламдан ўтган йили номаълум). Бўлажак мутафаккир ўз давридаги барча билимларни, араб ва форсий тиллар ҳамда ундаги адабиётларни пухта эгаллайди.
У 1069-1070 йиллар орасида «Қутадғу билиг» (қутга, яъни бахт- саодатга элтувчи билим) асарини турк тилида ёзиб, Қорахонийлар ҳукмдори Табғочхон Буғрохонга тақдим этади. Хон Юсуфга «Хос Ҳожиб» (ешик оғаси) деган мартабани инъом этади. Бу фалсафий дидактик асарда марказлашган давлат тузиш, уни мустаҳкамлаш, низо ва адолатга барҳам бериш каби маъмурий-хўжалик ҳамда маърифат, ободончилик, моддий-маънавий ва бошқа адолатли ҳукмрон, давлатни тадбир билан бошқариш ишини ўрганиш, касб-ҳунар эгаллаш, халқ ғамини ейиш ҳақидаги фикрлар илгари сурилади.
Бизгача донишманднинг фақат бир асари етиб келган, аммо бу асарда шундай дурдоналар тўпланганки, уларга қойил қолмай илож йўқ. Асар 13 минг мисра (насрий ва назмий муқаддимадан ташқари)-73 бобдан иборат. Унда инсон тафаккурининг барча жабҳалари бўйича сўз юритилади ва ниҳоятда қимматли фикрлар баён этилган. Китобда берилган бу ғоялар ўз даври учун ҳам , ҳозирги давр учун ҳам ниҳоятда қадрлидир.
Айниқса иқтисодиёт масалалари бўйича давлат ва раият муносабатлари синчиклаб ўрганилган. Асар 18 ой-бир ярим йилда ёзиб тугалланган (Боласоғунда бошланган ва Қашқарда ниҳояланган) бўлса ҳам, уни яратиш учун жуда узоқ вақт тайёргарлик кўрилган. Донишманд фикрича, эзгу орзуларга фақат тоат- ибодат билангина етишиб бўлмайди. Бунинг учун талай эзгу ишлар қилиш, фойдали фаолият кўрсатиш керак, деган фикрни илгари сўради.
Борлик ҳақидаги билимларга тўқнашиб, одам билиши мумкин бўлмаган нарса, билим билан ечилмайдиган жумбоқ йўқ, билим туфайли осмон сари ҳам йўл очилади, дейди. Билиш учун эса тинмасдан ўрганиш лозим, деб уқтиради.
Таниқли иқтисодчи Адам Смитнинг иқтисодий таълимотига кўра (ХВИИИ аср), мамлакатни иқтисодий бўхрондан чиқариш учун 3 нарса:
Тинчлик-осойишталик;
Меъёридаги солиқлар ва
Иқтисодий эркин фаолият юритиш имкони талаб этилади. Ана шу ғоя аслида бизнинг мутафаккир томонидан етти аср аввал баён этилган.
Халқ, раият (солиқ тўловчилар) мамлакат ҳукмдоридан уч нарсани кутади, деб уқтиради Юсуф Хос Хожиб, булар: 1) пулнинг қадрини кўтариш ёки (ушлаб туриш); 2) халқка хусусий мулк ҳуқуқини таъминловчи қонунларни жорий этиш ва 3) йўлларни ўғри-қароқчилардан муҳофаза қилиш. Шох эса фуқаролардан солиқни вақтида тўлашни (ҳозирги кунда ҳам ниҳоятда долзарб), чиқарган фармон қонунларини бажариш ҳамда дўстига дўст, душманга душман бўлишни талаб қилади, деб ёзади. Кўриниб турибдики, бунда жамият ва сиёсий ҳоқимият ўзаро мутаносиб бўлиши зарурлиги ғояси аниқ ифода этилади.
Пулнинг қадрли бўлиши ҳақидаги ғоя, аслини олганда инфляция муаммоси билан чамбарчас боғлиқ, баҳоларнинг мўтадиллиги ҳам таъмин этилади. У ўз навбатида инҳирозсиз иқтисодиёт, эркин муомаладаги валюта масалаларига бориб тақалади.
Хусусий мулк ҳуқуқини таъминлаш бозор муносабатларининг бош унсуридир, мулкка эгалик ҳисси тараққиёт омили сифатида бутун жаҳон ривожи асосида исботланган ва ҳозирги даврда республикамизда ҳам жадаллик билан амалга оширилмоқда. Давлат, умумхалқ мулкига оммавий ўтишнинг салбий оқибатларини собиқ шўролар даврида бошимиздан кечирганмиз.
Йўлларни ўғрилардан муҳофаза қилиш ички ва айниқса ташқи савдо (експорт-импорт)ни таъминлаш ва қўллаб-қувватлашнинг ўзгинасидир. Бу ерда савдонинг халқ хўжалиги учун устувор аҳамияти тўғрисида гап юритилади. Ҳозирги даврда бу ғоялар мустақил Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг асосини ташкил этади. Бу ғояларнинг амалий аҳамияти айниқса Соҳибқирон Амир Темур фаолиятида ёрқин намоён бўлган.
Юсуф Хос Ҳожиб барча имтиёзлардан махрум камбағал табақалар аҳволига ачиниш ҳиссини изхор қилади. Донишманд ҳоқимларни қуйи табақа вакилларини уларга нисбатан меҳр-шафқатли, инсоф-адолатли, марҳаматли бўлишига, айни пайтда раиятни хоқимларга бўйсунувчи, садоқатли бўлишига чақиради. Мана шундай келиштириш йўли билан осойишта ҳаётга эришишга умид билдирилади (бу эса иқтисодий ривож учун ҳам зарурий шартдир).
Китобдаги ғоялар дунёдаги ҳамма ишларда қўл келади. Унда мулк тўтишнинг сиру-асрорлари, мамлакатни идора қилиш тартиби, шарти, шунингдек, молу-мулк, эл-юртнинг мангу қолиши, гуллаб- яшнаши ва унинг ҳароб бўлиш белгилари берилган.
Мутафаккир айниқса касб-хунар аҳлининг фаолиятини юқори баҳолайди. «Бир йигитга қирқ ҳунар оз» боби худди шу масалага бағишланган.
Вазир, қўмондон, элчи ва бошқа ҳукмдорларнинг фаолият мезонлари диққатга сазовордир. Масалан, «Вазир кўзининг тўқ бўлиши уни ҳар хил мол-мулк олдида суқланишдан асрайди. Кўзи оч одам бор оламни еса ҳам тўймайди», дейди олим.
Деҳқон, савдогар, чорвадор, оддий меҳнаткаш аҳли тўғрисида нодир фикрлар билдирилади. «Булар билан яқин бўлгин ҳамиша, то томоқ ташвишин билмасдан яша», деб айтилади.
Айниқса билим ва ақл-идрокка, шу соҳа соҳибларига катта эътибор берилади. «Одамзод наслининг улуғлиги билимдан. У ақл-идрок туфайли не-не тугунларни ечишга қодир», деб ёзади аллома.
Амир Темур ва унинг авлодлари даврида марказлашган давлат барпо этилди, иқтисодиётнинг барча соҳаларида (ҳунармандчилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, айниқса савдода) муҳим ютуқлар қўлга киритилди. Бунга тўғри танлаб олинган иқтисодий ғоялар ва иқтисодий сиёсат ёрдам берди.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling