Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


-Мавзу. МЕРКАНТИЛИЗМ ИҚТИСОДИЙ ТА'ЛИМОТИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ


Download 1.28 Mb.
bet16/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

2-Мавзу. МЕРКАНТИЛИЗМ ИҚТИСОДИЙ ТА'ЛИМОТИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ


РЕЖА:



  1. Меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти

  1. Илк меркантилизм таълимоти намоёндалари

  1. Ривожланган меркантилизм хусусиятлари

  1. Меркантилизм ва ҳозирги замон


Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Меркантилизм, монетаризм, савдо баланси, физиократизм


1. МЕРКАНТИЛИЗМ ИҚТИСОДИЙ ТАъЛИМОТИНИНГ МОҲИЯТИ

Аввалги даврдаги иқтисодий ғояларда натурал хўжалик муносабатларига оид фикрлар устунлик қилган. Янги бозор муносабатлари шаклланиши туфайли, шунга оид иқтисодий таълимот пайдо бўлди, бу меркантилизм таълимотидир.


«Меркантилизм» ибораси биринчи бўлиб Адам Смитнинг асарларида ўз ифодасини топди. Луғавий маъносига кўра бу сўз италянча бўлиб, савдогар мазмунига эга. Бу сўз янги таълимотнинг мазмун ва моҳиятини ўзида акс эттиради.
Узоқ йиллар давомида бойликнинг, халқ моддий фаровонлигининг асоси меҳнат, ер, деҳқончилик ва чорвачилик, ҳунармандчилик деб келинар эди, биз буни юқорида кўрдик. Лекин ХВ асрга келиб аҳвол кескин ўзгарди. Бу таълимотнинг келиб чиқишига бир қанча сотсиал-иқтисодий сабаблар туртки бўлди. Аввало феодал тузумнинг емирилиши, товар-пул муносабатларининг ўсиши, фан ва маданиятнинг ривожи, айниқса, янги ерларнинг очилиши, буюк географик кашфиётлар, мустамлакачилик тизимининг пайдо бўлиши, савдо-сотиқнинг ривожига туртки бўлди. Ноеквивалент алмашув савдо туфайли метрополия колониялар ҳисобига беқиёс бойиди. Ана шу ўзгаришларни асослаб берувчи иқтисодий таълимот - меркантилизм юзага келди ва муомала сохасини ўрганиш билан шугулланди. Меркантилизм синфий жиҳатдан савдо капиталини ҳимоя қилди. Шу даврга келиб Европада олтин ва кумуш қахатчилиги бошланди. Ҳиндистонда нодир металлар кўп, деган миш-мишлар ва у ердаги мавжуд зираворлар инсонларни янги ерлар очиш, янги бойлик маконларини излаб топишга отлантирди.
Пул вазифасини бажарган нодир металлар (хали қоғоз пул йўқ), уларнинг оханграбо куч-қудрати ҳаммани оёққа турғазди, инсонни ўйлашга, ихтиролар қилишга, ҳаракатга ундади. Оқибатда, денгизда кемалар орқали хавфли йўлга отланиш тараддуди бошланди, ҳариталар тузилди, компас кашф этилди, керакли одамлар, асбоб-анжом, сув, озиқ-овқат, қурол-яроғ тўпланди.
Меркантилистик сиёсат ҳам ишлаб чиқилди. Унинг бош вазифаси давлатга кўпроқ олтин ва кумуш келтириш деб аниқланди. Бу даврда пул сифатида қимматбаҳо металлар-олтин ва кумуш ишлатилган, шу сабабли олтин ва кумуш заҳираларини кўпайтириш борасида маълум иқтисодий сиёсатлар ишлаб чиқарилди.
1492 йилда португалиялик Христофор Колумб учта кемаси билан тасодиф туфайли Америка қитъасини очди (у ўзини Ҳиндистондаман деб ўйлаган, шунинг учун қитъа номи бошқа денгизчи - Америго Веспуччига насиб этди, тарихнинг бу хатосини тўғрилаш учун бу қитъадаги бир давлатга Колумбия номи берилди). Аммо Америка кўпчилик ўйлаганидек олтин-кумушга унчалик бой эмас экан. Ҳиндистонни қидириш яна давом этди ва 1498 йилда Васко да Гама томонидан кўпчилик интизорлик билан кутган бу диёрга йўл очилди. Бошқа денгизчи Магелланнинг бутун дунё бўйлаб қилган саёҳати туфайли янги ер, ороллар кашф этилди, улар қисқа вақт ичида Европа давлатларининг мустамлакасига айлантирилди, у ерларда олтин-кумуш конлари очилди, янги хом ашё, экин, ҳайвон турлари очилди, уларнинг Европага кириши бошланди (пахта, маккажўхори, тамаки, кофе, какао). Европадаги давлатлар ўртасида (Португалия, Испания, Нидерландия-Голландия, Франция ва Англия) ўртасида кураш ҳам қизиди.2
Шаклланиб келаётган янги иқтисодий муносабатларнинг ривожи учун муҳим моддий туртки пайдо бўлди. Капитализмнинг шаклланиши ва ривожи учун капиталнинг дастлабки жамғарилиш жараёни кучайди, унга қулай имконият яратилди. Айниқса савдо ривож топди, босиб олинган ерлардаги арзон-гаров хом ашёлар Европага оқиб кела бошлади, бу ерда тайёрланган тайёр маҳсулотлар эса у ерларга олиб бориб сотилди. Савдо капиталининг роли беқиёс ўсди. Тарихан эса бу капитал умуман капиталнинг дастлабки шакли бўлиб қолди. Ундан кейин эса саноат капитали ажралиб чиқди.
Меркантилизм ривожида икки даврни ажратиш мумкин:
1. Илк меркантилизм ёки монетаризм (ХВ-ХВИ аср ўрталари).

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling