Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида


Download 1.13 Mb.
bet1/14
Sana02.02.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1147366
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2859 21.02.2017




[ОКОЗ:

1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.02.00 Фан ва таълим (айрим ходимлар хизмати) соҳасидаги меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари;

2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги;

2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2859]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 21-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари (бундан буён матнда Намунавий штатлар деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
Намунавий штатлар олий таълим муассасаларининг бюджет маблағлари ва ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағлари ҳисобидан жорий қилинади;
Намунавий штатларни жорий қилиниши муносабати билан бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сонининг қисқариши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган олий таълим муассасалари учун мазкур Намунавий штатлар уларнинг тасдиқланган ташкилий тузилмасига таъсир этмаган (зид бўлмаган) ҳолда қўлланилади, бунда ташкилий тузилмада белгиланган штат бирликлари ушбу Намунавий штатларда назарда тутилган лавозимлардан келиб чиқиб, мос равишда шакллантирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
айрим олий таълим муассасаларининг штатлар жадвалларини тузишда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Намунавий штатларда кўзда тутилмаган лавозимлар, таркибий тузилмалар ва ходимлар сони белгиланиши мумкин.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 24 августдаги 18-2018, 22-Қ/Қ, 122-сонли қарори (рўйхат рақами 2859-1, 11.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 10/18/2859-1/2035-сон)
3. Олий таълим муассасаларининг ректорлари штат жадвалларини тасдиқланган Намунавий штатларга қатъий амал қилган ҳолда мослаштирилишини таъминласин.
4. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling