Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида


Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш


Download 1.13 Mb.
bet6/14
Sana02.02.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1147366
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2859 21.02.2017

Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш
МЕЪЁРЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Олий таълим муассасалари (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) ходимларининг сони молия йилининг биринчи санаси ҳолатидаги кундузги ва сиртқи таълим шаклларида таълим олаётган бакалаврлар ва магистрлар (бундан буён матнда талабалар деб юритилади) контингентидан келиб чиқиб, сиртқи таълим талабалари учун — 0,4 коэффициентни қўллаган ҳолда, Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига мувофиқ аниқланади.
2. Талабаларнинг контингенти 10 000 нафардан зиёд бўлган ОТМ ходимларининг сони тасарруфида ОТМ бўлган вазирлик ёки идора томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ОТМлар учун), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
2-боб. ОТМда алоҳида тузилмалар ва лавозимларни киритиш меъёрлари
1-§. Ректорат
3. Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) лавозими ОТМ томонидан халқаро фаолият (хорижлик талабалар сони 200 ва ундан кўп бўлганда ёки қўшма факультет ёки қўшма дастур ёки хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан бирининг филиалларига муассислик қилиш битимлари мавжуд бўлганда) юритилган тақдирда тасарруфида ОТМ бўлган вазирлик ёки идоранинг асослантирилган мурожаатига кўра (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ОТМлар учун) Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи асосида киритилади.
4. Бош энергетик лавозими ОТМда 40 минг кв.метр ва ундан юқори умумий ўқув-лаборатория, турар жой ва бошқа майдон мавжуд бўлганда киритилади.
5. Илмий кенгашнинг илмий котиби лавозими илмий даража берувчи илмий кенгаш ташкил этилган ОТМ учун 1 бирлик сонида киритилади.
6. Юрисконсульт (катта юрисконсульт) лавозими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Котиб — иш юритувчи лавозими 1 бирлик ҳисобида ректор (филиал директори) ва ҳар бир проректор (филиал директори ўринбосари) учун алоҳида киритилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 16 апрелдаги 9-2021-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 12 апрелдаги 20-2021-Қ/Қ-сон ҳамда Молия вазирлигининг 2021 йил 7 апрелдаги 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2859-3, 12.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2021 й., 10/21/2859-3/0461)

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling