2-§. Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
8. Услубчи лавозими ОТМда:
кундузги таълим талабалари сони 500 нафаргача бўлганда 1 бирлик;
кундузги таълим талабалари сони 501 дан 3000 нафаргача бўлганда 2 бирлик;
кундузги таълим талабалари сони 3001 ва ундан зиёд бўлганда, кейинги ҳар 500 нафар талаба учун қўшимча 0,5 бирлик ҳисобида, лекин ОТМ учун 4 штат бирлигидан ошмаган ҳолда киритилади.
9. Тарбиячи-педагог лавозими ОТМда фаолият кўрсатаётган ҳар бир талабалар турар жойи учун 1 бирликдан киритилади.
3-§. Ўқув-услубий бўлим (бошқарма)
10. Услубчи лавозими ОТМда кундузги таълим талабалари сони 2500 нафаргача бўлганда 1 бирлик ҳисобида, кейинги ҳар 1000 нафар талаба учун қўшимча 1 бирликдан киритилади.
11. Сиртқи (Махсус сиртқи) таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи лавозими сиртқи (махсус сиртқи) таълим талабалари сони 2000 нафаргача бўлганда 1 бирлик ҳисобида, кейинги ҳар 1000 нафар сиртқи (махсус сиртқи) таълим талабалари учун қўшимча 1 бирликдан киритилади.
12. Кечки (сменали) таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи лавозими кечки (сменали) таълим ташкил этилган олий таълим муассасаларида 1 бирлик ҳисобида киритилади.
13. Сиртқи (махсус сиртки) ҳамда кечки (сменали) таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи штат бирликларини сақлаш харажатлари ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. Тасарруфида академик лицей ва техникум мавжуд бўлган ОТМларда уларга методик ёрдам кўрсатиш учун 1 бирлик ҳисобида бош мутахассис лавозими киритилади.
Мазкур штат бирликларини сақлаш харажатлари ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 16 апрелдаги 9-2021-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 12 апрелдаги 20-2021-Қ/Қ-сон ҳамда Молия вазирлигининг 2021 йил 7 апрелдаги 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2859-3, 12.05.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2021 й., 10/21/2859-3/0461)
Do'stlaringiz bilan baham: |