Олий таълим муассасаларида ёшлар сиёсати, маънавий-тарбиявий соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан кунлик Ҳисобот


Download 16.18 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi16.18 Kb.
#1364750
Bog'liq
КУНЛИК ҲИСОБОТ ШАКЛИ


Олий таълим муассасаларида ёшлар сиёсати, маънавий-тарбиявий соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан кунлик
ҲИСОБОТ



Т/р

Ҳисобот йўналишлари

Амалга оширилган ишлар

1

2022-2023 ўқув йилига мўлжалланган иш режа бандларининг бажарилиши бўйича (вазирликнинг 2022 йил 17 августдаги 281-сонли буйруғи асосида кун давомида бажарилган қисми, аниқ қилинган ишлар ёритилади)

2023-йил 4 апрел куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган "Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон тараққиётида тутган ўрни" мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференция Ўзбекистон Республикаси халқаро Амир Темур жамоат фонди, Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд филиали ҳамда ТДИУ Самарқанд филиали ҳамкорлигида ташкил этилди. Ушбу илмий-амалий конференцияда "Амир Темур буюк бунёдкор" мавзусида Республика халқаро Амир Темур хайрия жамоа фонди раиси Муҳаммад Али, "Амир Темур ҳақида биринчи роман" мавзусида Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори Адханбек Алимбеков, "Темурийлар шажарасига оид маълумотлар таҳлили" мавзусида Темурийлар тарихи давлат музейи раҳбари Хуршид Файзийев, "Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон сивилизатсиясига қўшган ҳиссаси" мавзусида СамДУ профессори Зиёдилло Муқимов, "Темур маликаларининг бунёдкорлик фаолияти" мавзусида СамДУ профессори Маҳкамой Турсуновалар маъруза қилишди. Тадбир давомида СамДУ профессори Зиёдилло Муқимов ва Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд филиали раҳбари Қўзибой Мамарахимовларга

“Амир Темур” ордени кўкрак нишони билан тақдирланди. Тадбир давомида, талаба-ёшлар ва йиғилиш қатнашчилари буюк аждодимиз ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Тадбирга 215 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.


2

Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари (Мавзуси, иштирокчи сони, ҳамкорлар ва ОАВда ёритиш)

“Янги Ўзбекистон конституцияси - бу менинг конституциям” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. 1000 нафар профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Филиал сайтида ёритилди.

3

Умумпрофилактик тадбирлар (жиноятчилик, суицид, радикализм, терроризм, коррупцияга қарш кураш соҳасида. Тадбир мавзуси, иштирокчи сони, ҳамкорлар ва ОАВда ёритиш)

-

4

Маънавий-маърифий, оммавий-маданий тадбирлар (мавзуси, иштирокчи сони, ҳамкорлар ва ОАВда ёритиш)




5

Спорт-соғломлаштириш тадбирлари (мавзуси, иштирокчи сони, ҳамкорлар ва ОАВда ёритиш)

Универсиада -2022 спорт мусобақаларининг Енгил атлетика тури бўйича Самарқанд вилоят босқичи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалидан 14 нафар талаба-ёшлар иштрок эди. Шундан 7 нафари ўғил, 7 нафари қизлар иштирок этди. Умум жамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритишди. Филиал сайтида ёритилди.

6

5 муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган тўгараклар ва спорт секциялари фаолиятини ўрганиш бўйича (сони, номи, аъзолар сони ва кун давомида тўғараклар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича қилинган аниқ ишлар)

Филиалда 4 та спорт тўгараклари мавжуд. Улар бадминтон, валибол, стол тенниси, шахмат-шашка, аъзолар сони 280 нафарни ташкил этади. Тўгарак ҳафтанинг душанба-чоршанба-жума кунларида фаолият олиб боради.

7

ТТЖ ва ижрада яшовчи талабалар билан олиб борилган ишлар (кун давомида амалга оширилган аниқ чора тадбирлар киритилиши керак).




8

Ижро интизоми ҳолати (Кун давомида вазирлик буйруқларида белгиланган вазифалар, вазирлик хати орқали юборилган топшириқларнинг бажарилиш ҳолати)

Бугун ёпиладиган вазирлик буйруқлари мавжуд эмас.

9

Содир этилган нохуш ҳолатлар (агар юз берса).

Филиалда нохуш ҳолатлар содир этилмади.

10

Бошқа вазифа ва масалалар бўйича








Download 16.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling