Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилганида нималарга амал қилади?
Бир давлат билан яқинлашиш ҳисобига бошқасидан узоқлашмасликка
Геосиёсат нима?
*Давлатнинг имкониятларини ҳисобга олиб юритилаётган фаолият
Ўзбекистон Президента Ш.М.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қилган маърузасида: *Афғон фожиасига инсонпарварлик нуқтаи назаридан муносабатда бўлишга чақиради
Дунё аҳолисининг қанча қисмини ёшлар ташкил этади?
*1,5 миллиарддан ортиқ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида ёшлар тўғрисида БМТга қандай таклиф билдирди?
*БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун нималарнинг олдини олиш зарур деб таъкидлайди?
*Зўравонлик ғояси "вируси" тарқалишининг олдини олиш
“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қачон қабул қилинган?
*2016 йил 14 сентябрь
“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни нечта моддадан иборат?
*33 та
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонига асосан Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши раиси ким?
*Арипов А.Н.
“Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қачон чиққан?
*2017 йил 5 июль
Do'stlaringiz bilan baham: |