ОТМларда сиртқи таълим факультети декани лавозими факультетда сиртдан таълим олувчи талабалар сони қанча бўлганда киритилади?
*Талабалар сони 300 ва ундан ортиқ бўлганда киритилади.
ОТМда кундузги таълим факультети декани лавозими қачон 1 бирлик ҳисобида киритилади?
*Кундузги таълим талабалари сони 200 дан зиёд бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.
ОТМларда сиртқи таълим бўйича услубчи лавозими сиртқи таълим талабалари сони неча нафаргача бўлганда 1 бирлик ҳисобида киритилади?
*Талабалар сони 500 дан 2000 нафаргача бўлганда киритилади.
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари кафедраларининг мақомини кўтариш, бунда уларнинг таълим сифатини ошириш бўйича масъулиятини кучайтириш, кафедра ва профессор-ўқитувчилар томонидан юритиладиган турли статистик ва бошқа ҳисоботлар сонини оптималлаштириш орқали уларни тайёрлаш жараёнларини электрон форматга ўтказиш чораларини кўриш қайси меъёрий ҳужжатда ўз аксини топган?
*Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш
сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 июлдаги 3151 – сонли Қарори.
Олий таълим таълим муассасасида илмий ишлар бўйича проректор лавозими талабаларнинг келтирилган контингенти неча нафардан зиёд бўлганда киритилади?
*Талабалар контингенти 1000 нафардан зиёд бўлганда
ОТМ Кенгашининг ваколат муддати неча йил?
*5 йил
ОТМ Кенгаши ўз фаолиятини қайси меъёрий ҳужжатга асосан олиб боради?
*ОТМ Кенгаши тўғрисидаги Низомга
ОТМ Кенгаши қарорлари қачон кучга киради?
*ОТМ ректори томонидан тасдиқлангандан сўнг
Do'stlaringiz bilan baham: |