Олий таълим муассасаларида Жамоатчилик кенгашларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад нимадан иборат?


“Онг – тафаккур ўзгармаса, ҳаёт ўзгармайди” ғояси


Download 1.08 Mb.
bet203/216
Sana04.01.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1077330
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   216

“Онг – тафаккур ўзгармаса, ҳаёт ўзгармайди” ғояси


Инсон онг ва тафаккурининг ўзгариши, унинг ижтимоий ҳаётига фаол таъсир кучига, бунёдкорлик хусусиятига эга эканлигини англатади.



  1. Бошқарув шакли -


бу ҳуқуқий институт бўлиб, давлат ҳокимиятини ташкил этиш тартиби. Олий ва махаллий давлат органларини тузиш усулини ҳамда уларнинг бир-бири ва аҳоли билан ўзаро муносабатлари тартибини ўз ичига олади



  1. Вoтум


(лот. votum — хоҳиш, ирода) – сайлов жамоаси ёки вакиллик муассасасининг кўпчилик овози билан ифодаланган ёки қабул қилинган фикри ёки қарори. Масалан, сайлов вотуми — президент, парламент, муниципалитет ва бошқаларга сайловларда сайлов кампаниясининг натижаси.
Бошқарувнинг парламентар шаклидаги давлатлар парламенти амалиётида вотум — қоидага кўра, қуйи палатанинг ҳукумат ёки алоҳида вазирнинг сиёсий йўли, муайян хатти-ҳаракати ёки қонун
лойиҳасини маъқуллаши (ишонч вотуми) ёки маъқулламаслигидир (ишончсизлик вотуми). Ишонч вотуми тўғрисидаги масалани қўйиш ташаббускори ҳукуматнинг ўзи, парламент фракцияси ёки депутатлар гуруҳи бўлиши мумкин. Ҳукуматга ишончсизлик билдирилиши амалиётда шу ҳукуматнинг истеъфо беришига ва янги ҳукуматни тузишга (ҳукумат танглигига) ёки парламентни (қуйи палатани) тарқатиб, парламентга муддатидан олдин сайловлар ўтказишга олиб келиши мумкин. Иккинчи вариант ҳукуматга парламентни муддатидан олдин тарқатиб юборишни пўписа қилиш ва шу орқали номаъқул қонун лойиҳаларини парламентдан ўтказиш имконини беради.
Кўплик (плюрал) вотум – айрим мамлакатларда бундай вотумга кўра сайловчиларнинг айрим тоифаси сайловда икки ёки ундан ортиқ овозга эга бўлади. Билвосита (эвентуал) вотум – мутаносиб сайловлар тизимида овоз бериш натижаларини аниқлаш тартиби, унга кўра маълум номзодга берилган ва сайлов квотасидан ортиқча бўлган овозлар шу партия рўйхатидаги бошқа номзод ҳисобига ўтказилади. Мажбурий вотум - айрим мамлакатларда барча юридик салоҳиятли фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига сайловларда иштирок этиш бўйича юридик мажбурияти (бу тартибни бузганларга жарима солиниши мумкин).



  1. Вето


(лот. Veto - тақиқлайман) — ҳозирги замон давлатларида қандайдир бир органнинг қарорини тўхтатиб қўядиган ёки кучга киришга йўл қўймайдиган ҳаракат. Давлат бошлиғига парламент қабул қилган қонунларга Вето қўйиш (қарорларни тақиқлаш) ҳуқуқининг берилиши алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Ветонинг мутлақ (ёки резолотив), бунда давлат бошлиғи парламент қабул қилган қонунни узил-кесил қайтариш ҳуқуқига эга бўлади ва нисбатан (кечиктирадиган ёки суспенсив) турлари фарқланади.




  1. Download 1.08 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling