Таълимни давлат-жамият нуқтаи назаридан бошқаришнинг тавсифи, бошқарув органларининг ОТМга нисбатан хатти-ҳаракатлари қайси омиллар туркумига киради?
*Технологик(бошқарув) омилларига
Сифат нисбий тушунча сифатида нечта қиррага эга?
*иккита, яъни биринчиси-бу стандарт ёки унга қўйилган талабга мос келиши;
Қайси халқаро сифат стандарти талабларига асосланган ёндашув ўзида манфаатдор томонларни белгилашни, маҳсулот сифатига уларнинг талабларини аниқлашни, фаолиятни узлуксиз такомиллаштириш тизимини яратишни намоён этади.
*ISO 9000:2000
Қайси халқаро стандартда сифат менежменти тизимига бўлган талаблар баён этилган бўлиб, улар умумий тавсифга эга бўлган тарзда турли фаолият соҳасидаги ташкилотлар учун мақбул ҳисобланади.
*ISO 9001
ISO 9001 Халқаро стандарти асосида сифат менежментининг нечта асосий тамойиллари ётади?
*8 та
Умум сифат назорати(TQC) концепцияси ким томонидан яратилган?
*Америкалик олим А.Фейгенбуам томонидан
TQC концепциясини қўллаш қайси мамлакатда оммавийлашиб кетган?
*Японияда
Британия стандарти BS 7750 пайдо бўлиб, у асосида:
*Сифат тизимини сертификатлаш масаласи қўйилган.
Ўтган асрнинг 70 йилларининг охири ва 80 йилларнинг бошларида
*Умум сифат назорати(TQC)дан умум сифат менежменти (TQМ)га ўтила бошланган.
TQC ва TQМ нинг бир-биридан фарқли жиҳатлари нимада?
*Агар TQC – бу ўрнатилган талабларни бажариш мақсадида сифатни бошқариш ва назорат қилишни талаб қилган бўлса, TQМ – бу яна мақсадлар ва талабларни бошқаришни ҳам ўз ичига олади.
Таълимда сифатни бошқариш-
*«буюртмачи»ни рақобатбардош мутахассислар билан таъминлаш ва ракобатбардош таълим хизмати кўрсатишни англатади
Do'stlaringiz bilan baham: |