Олий таълим муассасаларида таълим сифатини назорат қилишни
Таълим сифати таълим тизими ва таълим муассасаси
Download 2.07 Mb. Pdf ko'rish
|
oliy-talim-muassasalarida-talim-sifatini-nazorat-ilishni-takomillashtirish-masalalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Таълим сифати таълим тизими ва таълим муассасаси
фаолиятининг шахсий, ижтимоий ва меъёрий талаблари- нинг реал эришиш мумкин бўлган натижалари билан тав- сифланади. Шунинг учун ҳам таълим муассасаларида сифат менежментини ташкил этиш мураккаб жараёнлардан бири ҳисобланиб, олий таълим муассасаларида ўтилаётган фан- ларнинг назарий ёки амалий хусусиятга эга бўлишидан қатъи назар, доимо ўзгариш ва янгиланишда бўлади. 18 ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ / КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 7 Таълимда сифат менежменти қатъий назо- ратга олинмаса, олий таълим муассасасининг ўқув жараёнида маълум муаммолар келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун таълимда сифат менежментини ташкил этишда ўқув жараёни билан боғлиқ омилларни эътибордан четда қолдирмаслик сифат менежментининг сама- рали ишлашини таъминлайди. Таълим муассасасида сифат менежментини ташкил этиш мослашган бошқарув ва узлуксиз ўқув тизимига эга бўлиш ҳамда бошқарувни миқдордан сифат даражасига ўтишни талаб этади. Таълим муассасаси сифат менежмен- ти таълимни ташкил қилиш, таъминлаш ва бошқариш жараёнини қамраб олган комплекс тизим бўлиб, асосан ўқув жараёнини назарда тутади. Унинг ичига қуйидагилар киради: - профессор-ўқитувчилар, талабалар, ўқув- ёрдамчи персонал, маъмурий ходимлар тар- киби; - педагогик технологиялар, тарбиявий жараёнлар, ахборот таъминоти, назорат; - моддий-техник таъминот: бинолар, дастгоҳлар, лаборатория жиҳозлари, канцто- варлар, оргтехника; - меъёрий-ҳуқуқий ва ўқув-методик таъ- минот; - мотивация. Таълим сифати муаммоларини ҳал қилишда тизимли йўналишдан фойдаланиб, бар- ча омилларни биргаликда бошқариш зарур бў лади. Бу занжирдан бирор-бир омилнинг тушиб қолиши таълим сифатини бошқариш тизимининг бузилишига олиб келади. Таълим сифатини таҳлил қилиш ва олинган маълу- мотлар асосида бошқарувни самарали йўлга қўйиш таълимнинг бир қатор сифат тавсифла- рини аниқлаб олишни тақозо этади. Таълим сифатининг энг муҳим тавсифлари қуйидагилардан иборат. Билимлар ҳажми касбий фаолиятни амал- га оширишга мувофиқ келиши лозим. Бунда билимлар миқдори олинган ахборот миқдори эмаслигини тушуниш керак. Билимлар тузилиши турли типдаги билимлар билан фан ва фаолиятнинг турли соҳаларига мансублик нисбатини ифодалай- ди. Билимларнинг унумдорлиги ва амалий қиммати уларнинг уйғунлигига боғлиқ бўлади. Профессионал фикрлаш услуби билим- ларни бошқариш қобилиятини акс эттира- ди. Кўпинча талабалар ўз олган билимлари- ни амалий фаолият вазифалари билан боғлай олмайдилар. Бу ерда фикрлаш услуби ўз таъ- сирини кўрсатади. Вақт омили. Касбий муаммолар ва вази- фаларни ечишда вақтни тақсимлаш ва ундан фойдаланиш кўникмаси таълимда вақт оми- лини белгилайди. Бунга маъруза ёки амалий машғулотларни олиб боришнинг технологик харитасини мисол сифатида кўрсатиш мум- кин. Унга кўра, машғулот жараёнида ўқитувчи ва талабаларга турли даражадаги роллар бириктирилади. Айниқса, янги педагогик технология ларга асосан талаба машғулот дав- рида устун мавқега эга. Унинг машғулотдаги фаол иштироки кўпроқ ахборотларни ўзлаштиришга имкон яратади. Иш услубини белгилаш. Таълим жараёни- да мутахассиснинг касбий фаолият ҳақидаги тасаввурларини шакллантиришда устувор омиллар мавжуд бўлиб, улар унинг тафакку- ридан мустаҳкам ўрин олади ва кейинчалик унинг иш услубини белгилайди. Таълим сифатини таъминлаш масала- си дунёнинг барча мамлакатларида долзарб вазифалардан ҳисобланади ва кўплаб мута- хассислар қизиқишини ўзига жалб этган. Халқаро амалиётда таълим сифатининг беш асосий йўналиши алоҳида ажратиб кўрсатилади: - таълимнинг сифатини таъминлаш олий таълим муассасасининг нуфузини ошириш- га хизмат қилади. Чунки бунда олий таълим муассасасининг битирувчиси меҳнат бозорида рақобатчиларга нисбатан қулайроқ мавқега эга бўлади; - таълим стандартларига мувофиқлик йўналиши таълим муассасаларида тайёрла- наётган кадрларнинг минимум талабаларга жавоб беришини таъминлайди; - мижозни қаноатлантирувчи таълимнинг сифатини таъминлаш устувор масалалардан ҳисобланади; - истеъмолчи сифатни белгилайди ва унинг ҳар қандай талаби бўйича мутахассисни тан- лаб олади. Бу йўналиш олий таълим муассаса- ларининг тижорат фаолиятини жонлантиради; - олий таълим муассасаси жамиятга, ўзи жойлашган минтақага фойда келтиради. Шу 19 ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ / КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling