Олий таълим муассасаларида таълим сифатини назорат қилишни


-расм. Таълим сифатига таъсир этувчи омилларнинг туркумланиши


Download 2.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana11.11.2023
Hajmi2.07 Mb.
#1765707
TuriСтатья
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
oliy-talim-muassasalarida-talim-sifatini-nazorat-ilishni-takomillashtirish-masalalari

1-расм. Таълим сифатига таъсир этувчи омилларнинг туркумланиши
1
20
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ / 
КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 7
Таълимда сифат менежментини ташкил 
этиш ва самарали бошқаришда Дёминг цикли-
дан ҳам фойдаланиш мумкин (4-расм). У бир 
қатор босқичлардан ўтказилиб амалга ошири-
лади. 
Дёминг циклини тушуниш таълим сифа-
тини бошқаришнинг ўзи билан чегараланиб 
қолмайди, у барча бошқарув ва хўжалик фао-
лиятларига боғлиқ бўлиб, уни муассаса фао-
лиятининг ҳар бир жабҳасида кенг қўлласа 
бўлади.
Сифатни бошқаришда ишни режалаш, 
бажариш, назорат ишларини илмий асос-
да кўриб чиқишда америкалик олим Эдвард 
Дёмингнинг ҳиссаси катта бўлиб, у PDCA (Plan-
Do-Check-Act – режалаштириш-бажариш-
текшириш-тузатиш) назорат цикли (Дёминг 
цикли)ни келтириб ўтган.
PDCA цикли Дёмингнинг ғояси бўлгани 
сабабли, бу цикл Дёминг цикли деб ҳам атала-
ди. Сифатни оширишнинг асосий усули PDCA 
назорат цикли ҳисобланиб, қуйидагилардан 
иборат:
- P(Plan) – ишнинг режасини тузиш;
- D(Do) – ишни режа асосида бажариш;
- С(Сheck) – oлинган натижаларни режа-
лаштирилган ишларга тўғри келишини текши-
риш;
- A(Action) – режалаштирилган кўрсаткич-
ларга нисбатан олинган натижалар ўзгариб 
кетган ҳолатда чоралар кўриш, таъсирни 
бошқариш.
Дёминг цикли муассасадаги ҳар қандай 
бажариладиган ишнинг пойдевори ҳисоб-
ланади. Бу назорат цикли ҳар бир ходим ёки 
жамоа ишида ютуқларнинг асоси бўла олади. 
PDCA циклини амалда қўллаш учун муасса-
са ходимлари уни ўзларининг даражаларида 
ўрганишлари керак бўлади.
Шундай экан, сифатни бошқариш жараён-
лари тизимлилигини таъминлаш ва бошқарув 
самарадорлигини ошириш мақсадида Дёминг 
цикли ва сифат ҳалқасини биргаликда сифат-
ни бошқариш тадбирларида қўллаш мумкин 
бўлади.
Бу етишиб чиқаётган кадрлар рақобатбар-
дошлигини таъминлашда ўз самарасини 
беради. Бу икки усул асосида жадвал тузиб, 
уни матрица кўринишига келтириш мумкин. 
Ушбу матрица мутахассисликнинг алоҳида 
тури учун сифат бошқарувининг мажмуавий 
кўринишини ташкил этади. 
Бундан ташқари, олий таълим муассасала-
рида таълим жараёнларидаги сифатнинг бузи-
лишига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар-
ни маълумотлар варағи усулида ҳам назорат-

Download 2.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling