Олий таълим муассасаларига инвестицияларни жалб қилиш йўллари
КАПИТАЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ
Download 1.1 Mb.
|
Олий таълим муассасаларига инвестицияларни
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИННОВАЦИОН ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ
КАПИТАЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ:
Хорижий ОТМларнинг факультет ёки филиалларини очиш ва мазкур факультет (филиал)лар жойлашган бино ва аудиторияларни қайта таъмирлаш, жиҳозлаш ва реконструкция қилиш мақсадида хорижий ОТМ маблағларини, шунингдек ўқув адабиётлари ва замонавий техника ва технологияларни, жумладан компьютер, проектор, масофавий таълим тизимини жорий қилиш учун зарур бўлган бошқа техника ва технологияларни жалб қилиш Кадрлар истеъмолчиларининг маблағларини жалб қилган ҳолда, ОТМларида кадрлар истеъмолчиларининг махсус аудиторияларини, жумладан банклар, суғурта компаниялари, молия, ғазначилик, солиқ органлари, йирик компанияларнинг махсус хоналарини яратиш ва зарур ускуналар билан таъминлаш ОТМнинг ўқув бинолари ва аудиториялари замонавий жиҳозланади, янги ва қўшимча техника ва технологиялар, ўқув адабиётлари билан таъминланади, натижада ОТМларининг мазкур йўналишлар учун харажатлари иқтисод қилинади. Шу билан бирга назария ва амалиётнинг узвийлиги таъминланади, хусусан талабалар бевосита назарий билимлар билан бирга, амалий малака ва кўникмаларга ҳам эга бўлишади ИННОВАЦИОН ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ: ОТМларида инновацион ишланмалар, ихтиролар, фойдали моделлар яратилиши ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасидаги илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, хусусан интеллектуал мулкни тижоратлаштириш натижасида хўжалик юритувчи субъектлар маблағларини жалб қилиш ОТМларини битирган талабалар ва уларнинг ўқиш жараёнида эришган натижалари, хусусан билим даражаси, қобилиятлари, қўшимча равишда эришган ютуқлари (сертификат, диплом, гувоҳнома, аттестат, патент вабошқалар) тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамлаган битирувчилар электрон базасини яратиш ва юқори натижаларга эга битирувчиларни ОТМга инвестиция киритган хўжалик юритувчи субъектларга ишга жойлашишлари учун шароитлар яратиш ОТМнинг педагог-ходимлари томонидан яратилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида мамлакат иқтисодиётидаги мавжуд муаммолар камаяди, ОТМнинг педагог-ходимлари томонидан яратилган интеллектуал мулклар тижоратлаштирилади, ОТМга қўшимча маблағлар, асосий воситалар ва айланма маблағлар жалб қилинади, илмий-тадқиқот ишлари рағбатлантирилади, битирувчиларнинг иш билан бандлиги таъминланади. Венчур капиталини жалб қилиш орқали инвестицияларни жалб қилиш Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling