Олий таълим муассасаларига қЎшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари


-боб. Олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига талабгорларнинг ҳужжатларини қабул


Download 115.43 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana10.11.2023
Hajmi115.43 Kb.
#1761553
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
402-23~1

4-боб. Олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига талабгорларнинг ҳужжатларини қабул
қилиш ва кириш имтиҳонларини топшириш тартиби
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
22. Тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар олий таълим муассасасининг
қабул комиссиясига тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатларга қўшимча равишда Ўзбекистон
Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан бериладиган тавсияномани тақдим
этиши талаб этилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
23. Тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар ҳар
йили 15 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
(кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) абитуриентлар базасига киритилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
24. Ўрганиш натижаларига кўра, тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар
тоифасига кириши тасдиқланмаган шахслар қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга қабул
қилиш бўйича ўтказиладиган кириш имтиҳонларига (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма
имтиҳон) қўйилмайди.


25.09.2022, 21:35
402-сон 23.06.2020. Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок эти…
https://lex.uz/uz/docs/4866624
5/7
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
25. Тавсияномага эга бўлган абитуриентларни қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга
қабул қилиш кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига
мувофиқ қабул қилинади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
26. Тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун кириш имтиҳонлари (тест
синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) олий таълим муассасаларининг бакалавриатига
қабул қилиш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл
тўплаган тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий
риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида
талабаликка тавсия этилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
27. Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка қабул қилинмаган тавсияномага эга
бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар тўплаган баллари билан абитуриент сифатида рўйхатдан
ўтиш даврида танлаган таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)

Download 115.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling