Олий таълим муассасаларига қЎшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари


Download 115.43 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana10.11.2023
Hajmi115.43 Kb.
#1761553
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
402-23~1



25.09.2022, 21:35
402-сон 23.06.2020. Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок эти…
https://lex.uz/uz/docs/4866624
1/7
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚЎШИМЧА ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДАГИ ҚАБУЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ
ДОИРАСИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН
ТАВСИЯНОМА БЕРИШ ВА УЛАРНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020
йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон 
Фармонига
мувофиқ, шунингдек, хотин-қизларнинг олий таълим
муассасаларида таҳсил олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади:
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
1. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти
асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни
ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 
иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017
й., 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни
ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
 низомга 
қуйидаги мазмундаги 10 -банд қўшилсин:
«10 . Республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул
кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун қўшимча давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари
ажратилади.
Давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичлари бўйича талабаликка Ўзбекистон
Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг белгиланган шаклдаги
тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар тест синовлари натижаларига мувофиқ қабул қилинади».
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-
қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
ўринбосари З.М. Маҳкамова ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошқулов зиммасига юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)

Download 115.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling