Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж. А. Қўчқоровга


Download 17.91 Kb.
Sana12.11.2023
Hajmi17.91 Kb.
#1767503
Bog'liq
Таш ИМ



Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг ўринбосари
Ж. А. Қўчқоровга


Ҳурматли Жамшид Анварович!

“Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 13-январдаги 13-сонли қарорига асосан, 2023-йил
1-мартдан бошлаб “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибига киритилган.
Корхонанинг асосий фаолияти иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш бўлиб, Корхона Тошкент шаҳрининг иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжининг 75 фоизини қоплаб келмоқда. Корхона бугунги кунда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш фаолиятидан катта миқдорда зарар кўраётган бўлиб, корхонанинг зарар кўришга қуйидаги омиллар катта таъсир кўрсатмоқда.
Корхона томонидан ишлаб чиқариладиган 1 Гкал иссиқлик энергияси учун нархлар охирги бор 2019 йил 15 августда 106 500 сўм (ҚҚСсиз) этиб белгиланган.
Ушбу тасдиқланган тарифда: 1 м3 табиий газ нархи – 550 сўм,
1 кВт.соат электр энергияси нархи – 375 сўм, 1 м3 ичимлик суви нархи (махсус устама билан) – 410 сўм этиб инобатга олинган бўлиб бунда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун юқорида келтирилган асосий хом ашёлар яъни табиий газ, электр энергияси ва сувларнинг улуши тасдиқланган нархнинг 88,7 фоизни ёки 94 465,5 сўмни ташкил этган.
Бироқ, 2023-йил 9 ой якунлари бўйича ушбу ҳом-ашёларнинг улуши тасдиқланган нархга нисбатан 102 фоизни, 1 Гкал иссиқлик энергияси таннархи эса 136 117 сўмни ташкил этиб корхонанинг умумий зарар миқдори 135,7 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023-йил 15-сентябрдаги “Ёқилғи энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 475-сонли қарорининг 1-иловаси билан табиий газ ва электр энергиясининг янги нархлари 2023-йил 1-октябрдан кучга кирган. Унга кўра ҚҚСни инобатга олган ҳолда 1 м3 табиий газ нархи – 1500 сўм, 1 кВт.соат электр энергияси нархи – 1000 сўм этиб белгиланган. Ушбу маҳсулотлар нархлари тасдиқланган иссиқлик энергияси тарифга киритилган нархларга нисбатан
2,4 баробар ошган.
Юқорида келтирилганлар инобатга олинганда Корхона томонидан ишлаб чиқиладиган 1 Гкалл иссиқлик энергияси таннархи 288,3 минг сўмни ташкил этиши ёки Корхона томонидан 1 Гкалл иссиқлик энергияси сотишдан 181 819 сўм зарар кўрилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфидаги иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш тўғрисида”ги (ёпиқ) тегишли қарорига асосан, 2021-йилда “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖга 2022-йил 1-май ҳолатига зарарлар бўйича 88,1 млрд.сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилган.
2023-йил 1-сентябр ҳолатига Корхона томонидан ҚҚС ставкаси камайтирилганлиги ҳисобига 43,9 млрд сўм, ичимлик суви ҳамда оқова сув хизмати нархлари оширилганлиги ҳисобига 24,1 млрд сўм, жами 68,0 млрд сўм миқдорида зарар кўрилган.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида”ги 594-сонли қарорининг 2-иловасига асосан, 2023 йилда Тошкент шаҳар аҳолисига етказиб бериладиган иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарларни қоплаш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан 1 637 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, 2023-2024-йил куз-қиш (иситиш) мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида, Сиздан “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ томонидан ҚҚС ставкаси камайтирилганлиги ҳисобига 43,9 млрд сўм, ичимлик суви ҳамда оқова сув хизмати нархлари оширилганлиги ҳисобига 24,1 млрд сўм жами 68,0 млрд сўм миқдорда кўрилаётган зарарларни Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан қоплаш юзасидан амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.


Энергетика вазирининг
ўринбосари


_________ А. Жуманазаров






Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари


________ Х. Шакиров

Download 17.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling