Олий таълим муассасаларига қЎшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 115.43 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana10.11.2023
Hajmi115.43 Kb.
#1761553
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
402-23~1

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 июнь,
402-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23
июндаги 402-сон 
қарорига
  
ИЛОВА
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида
эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни
ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
9
9


25.09.2022, 21:35
402-сон 23.06.2020. Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок эти…
https://lex.uz/uz/docs/4866624
2/7
1. Ушбу Низом олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари
доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва
уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
2. Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул
кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-
қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:
кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар
бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг
0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган
оила тушунилади;
тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган
ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга
муҳтож аёллар;
ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада)
яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд
оилалардаги хотин-қизлар.
Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-
қизларга берилади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча
турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон шаклда
мурожаат қилади.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9
августдаги 438-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й.,
09/22/438/0726-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
3. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг республика олий таълим муассасаларига ажратилган
қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун
тавсиянома мазкур Низомга 
1-иловадаги
 шаклга мувофиқ берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
4. Тавсиянома ишчи гуруҳ йиғилишининг якуний баённомаларига кўра расмийлаштирилган туман
(шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг буйруғи асосида электрон ҳужжат шаклида Оила ва хотин-
қизлар давлат қўмитаси томонидан берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
5. Тавсиянома Низомга 
2-иловадаги
схема бўйича олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд
оилалардаги хотин-қизларга бир йилга берилади.
(4 ва 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
6. Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари
доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган
биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги
олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
7. Республика олий таълим муассасаларига кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган
давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун
қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — қўшимча қабул


25.09.2022, 21:35
402-сон 23.06.2020. Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок эти…
https://lex.uz/uz/docs/4866624
3/7
кўрсаткичлари) ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга
қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилингандан сўнг
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича
давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан республика ҳудудлари
кесимида тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
8. Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этувчилар тоифасига умумий ўрта
таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги
ҳужжатга ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ушбу Низомга
мувофиқ берилган тавсияномага эга эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар (кейинги ўринларда —
тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар) киради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)

Download 115.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling