Олий таълим муассасаларига қЎшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари


-боб. Ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш


Download 115.43 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana10.11.2023
Hajmi115.43 Kb.
#1761553
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
402-23~1

2-боб. Ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
9. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимларида
тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) тузилади.
Ишчи гуруҳлар таркибига тегишлича туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар
бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман
(шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) молия
бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими
бошлиғи, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар)
бўлими раҳбари киради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
10. Ишчи гуруҳ аъзолари жамоатчилик асосида ишлайди.
11. Ишчи гуруҳ унинг ваколатларига тегишли масалаларни Ишчи гуруҳ раҳбари бошчилигида
ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
12. Ишчи гуруҳ раҳбари:
ишчи гуруҳнинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади ва фаолияти устидан доимий назоратини
таъминлайди;
ишчи гуруҳнинг йиғилишларини чақиради ва уларда раҳбарлик қилади;
ишчи гуруҳ ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;
ишчи гуруҳ баёнларини тасдиқлайди.
13. Ишчи гуруҳнинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади.
14. Ишчи гуруҳ ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Ишчи гуруҳ йиғилишлари ишчи
гуруҳ аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли
ҳисобланади.
3-боб. Тавсияномани бериш тартиби
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
15. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ишчи гуруҳи билан биргаликда ажратилган
қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома олиш мақсадида
мурожаат этган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатларини мазкур Низомнинг 
2-банди
асосида ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилади.
Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этишга тавсиянома олиш мақсадида
мурожаат этиш учун ариза шакли Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли 
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
17. Ишчи гуруҳлар қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга талабгорларнинг
ҳужжатлари мазкур Низомнинг 
2-бандида
назарда тутилган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.


25.09.2022, 21:35
402-сон 23.06.2020. Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок эти…
https://lex.uz/uz/docs/4866624
4/7
18. Ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 
2-бандида
кўрсатилган мезонлардан бирини
тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот
этганлик ҳақида ва бошқа) Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ҳамда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро
интеграциялашув платформаси орқали олинади.
Ишчи гуруҳлар зарур ҳолларда оиланинг эҳтиёжмандлиги даражасини «Темир дафтар» ва «Аёллар
дафтари»га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-
қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлайди.
19. Ишчи гуруҳлар талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 10 июнга қадар кўриб чиқади ва
тавсиянома беришга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантиради.
Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якунлари бўйича электрон ҳужжат шаклидаги баённома тузилиб,
ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва аъзоларининг электрон рақамли имзолари билан имзоланади.
Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якуний баённомалари асосида туман (шаҳар) маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш бўлимларининг буйруғи электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
Талабгорларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга тавсия
этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
20. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳар йили 14 июнга қадар:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9
августдаги 438-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й.,
09/22/438/0726-сон)
қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга ишчи гуруҳлар томонидан тавсия
этилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхати асосида тавсияномаларни тасдиқлайди;
тавсияномалар берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхатини Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этади;
тавсияномалар берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхатини ўзининг расмий
веб-сайтида эълон қилади;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга берилган тавсияномаларни туман (шаҳар) оила ва хотин-
қизлар бўлимларига юборади.
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9
августдаги 438-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й.,
09/22/438/0726-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
21. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг
талабгорларга етказилишини таъминлайди»;
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли 
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)

Download 115.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling