Олий таълим муассасасида укув тарбиявий жараённи бошкариш асослари
Download 30.22 Kb.
|
Олий таълим муассасасида укув тарбиявий жараённи бошкариш асослари
Педагогик технологиялар моҳияти
Педагогик технологиялар, улар элементларининг ҳозирги замон таълим амалиёти жараёнида қўлланилиши ва шаклланаётганлиги ҳақида хорижий назариётчи педагоглар қаторида К.Зарипов, Н.Сайидаҳмедов, У.Нишоналиев, Парпиев, Х.Абдукаримов каби мамлакатимизнинг таниқли олимлари ҳам бир қатор илмий мақолалар эълон қилдилар. Дарвоқе, педагогик технологияга "янги" сўзини қўшиб ишлатилиши назариётчи олимлар ва ўқитувчиларни бир қадар ўйлантириб қўйди, улар эндиликда таълим-тарбия жараёнини лойиҳалаштиришга эскича ёндошиш мумкин эмаслигини англашга ҳаракат қилмоқдалар. Шундай экан, "янги педагогик технология" нимани англатади? Биринчидан, педагогик технология таълим (тарбия) жараёни учун лойиҳаланади ва белгиланган мақсадни ечишга қаратилади. Бинобарин, ҳар бир жамият шахсни шакллантириш мақсадини аниқ белгилаб беради ва шунга мос ҳолда маълум педагогик тизим (мактаб, лицей, коллеж, олий ўқув юрти) мавжуд бўлади. Бу тизимга узлуксиз равишда ижтимоий буюртма ўз таъсирини ўтказади ва таълим-тарбия мақсадини умумий ҳолда белгилаб беради. "Мақсад" эса педагогик тизимнинг қолган элементларини ўз навбатида янгилаш заруратини келтириб чиқаради. Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури таълим-тарбиянинг мақсадини янги йўналишга бурмоқда, унда: "ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитдан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш" деб белгиланди. Демак, таълим-тарбиянинг мақсади бутунлай янгиланди, унга мос ҳолда мазмуннинг ҳам, педагогик жараённинг ҳам янгиланиши табиийдир. Иккинчидан, фан ва техниканинг ривожланиши билан инсон фаолияти чегараси ниҳоятда кенгайиб боряпти, аудиторияга ўқитиш имкониятлари катта бўлган янги технологиялар (саноат, электрон, ахборот) кириб келмоқда. Рўй бераётган сифат ўзгаришлар шундан далолат берадики, эндиликда "ўрганиш"нинг бирламчи жараёнлари анъанавий методика ва ўқитиш воситалари қолипига сигмай, ўқитувчининг индивидуал қобилиятларига мос келмай қолди. Янги методикаларни талаб этадиган ва таълим жараёнининг ажралмас компонентига айланиб бораётган ва унга ўзининг маълум хусусиятларини жорий этадиган янги техникавий, ахборотли, полиграфик, аудиовизуал воситалар мавжудки, улар янги педагогик технологияни реал воқеликка айлантирмоқда. Педагогик технология моҳият жиҳатдан бошқа технологиялар билан бир сафда туради, чунки улар ҳам бошқалари қатори ўз хусусий соҳасига, методлари ва воситаларига эга, маълум "материал" билан иш кўради. Бироқ педагогик технология инсон онги билан боглиқ билимлар соҳаси сифатида мураккаб ва ҳаммага ҳам тушунарли бўлмаган педагогик жараённи ифодалаши билан ишлаб чиқариш, биологик, ҳатто ахборотли технологиялардан ажралиб туради. Унинг ўзига хос томонлари - тарбия компонентларини мужассамлаштирганлигидадир. Педагогик технология бошқа соҳалардаги технологик тажрибалар билан узлуксиз бойиб боради ва анъанавий ўқув жараёнига, унинг самарасини оширишга таъсир кўрсатишнинг янги имкониятларини эгаллаб олади. Афсуски бу жараён ҳозирги таълим тизимида жуда қийин кечяпти, ҳақиқий компьютерлашган педагогик технология ўзининг илмий ишланмасини кутяпти: "компьютерларнинг шу кундаги қўлланилиши - экстенсивлик холос, анъанавий ўқув курслари шунчалик экран мониторига жойлаштириляпти" . Шу ерда педагогик технология ва ахборот технологияси ўртасидаги ўзаро муносабатни ойдинлаштириш лозим бўлади. Кейинги вақтларда баъзи бир олимлар (айниқса, информатика фани вакиллари) педагогик технологияни ахборотлаштиришга қўшиш ёки тенглаштириш (баъзан устун қўйиш)ни ёқламоқдалар. Бу уринишлар, агар хато бўлмаса, шубҳасиз, "подадан олдин чанг чиқариш” билан баробардир. Таълим-тарбия жараёнини технологиялаштириш тарихига назар соладиган бўлсак, бу жараён ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб объектив воқеликка айланди. Ахборотлаштириш эса, бу жараёндаги инқилобий "бурилиш"дир. Оддий тил билан айтганда таълимда ахборот технологияси - бу "ўқувчи-компьютер" ўртасидаги мулоқотдир. Ахборотли технология педагогик технологиянинг таркибий қисми, техник воситаларнинг мукаммаллашган замонавий тури сифатида таълим жараёнида қўлланила бошланди. Келажакда иқтисодий буҳронлар ортда қолиб, ўқув юртлари дастурли "машина" билан етарли даражада таъминланади. Шундагина, ахборотли технология асосида, ўқувчи (талаба)ларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш имконияти тугилади ва у ўқитувчининг яқин кўмакдошига айланади ва унинг функцияларини қисман ўз зиммасига олади. Таълимни технологиялаштириш объектив жараён эканлигини, замонавийлиги эса илмий-техник тараққиёт йўналиши билан белгиланишини эътироф этган ҳолда педагогик технологиянинг ўзига хос томонлари ва яқин келажакда у билан боглиқ бўлган вазифалар, бизнингча, қуйидагилардан иборатдир: 1) кўп босқичли таълим тизимида педагогик технологияларнинг моҳиятини асослаш ва зарурий тавсияномалар ишлаб чиқиш; 2) замонавий саноат, тиббиёт, иқтисодиёт, экология каби соҳа технологиялари билан педагогик технологияларни мунтазам равишда янгилаб бориш ва табақалаштирилган ёндошув асосида уларни қўллаш мезонларини аниқлаш; 3) истиқболли ўқитиш воситаларини яратиш ва уларга таянган ҳолда илгор педагогик технологияларни лойиҳалаштириш, педагогик амалиётга жорий этиш, оммалаштириш ва самарадорлик даражасини аниқлаш; 4) тегишли бошқарув органлари (таълим марказлари) томонидан ўқув муассасалари фаолиятида янги педагогик технологияларни тадбиқ этилиш даражасини назорат қилиш ва баҳолаш; 5) республикамиз узлуксиз таълим тизимида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларни малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида илгор педагогик ва ахборот технологиялари каби янги билимлар тизими билан қуроллантиришни мунтазам ташкил этиш; 6) олий ўқув юртлари талабалари, айниқса мутахассис-педагог (иқтисодчи-педагог, ҳуқуқшунос-педагог, муҳандис-педагог ва бошқа) лар учун 20 соат ҳажмида педагогик технология назарияси ва амалиёти бўйича махсус курс жорий этиш; 7) Республикамизда фаолият кўрсатаётган ижодкор ўқитувчилар иш тажрибаларини мунтазам ўрганиб таҳлил этиш, умумлаштириш ва улар томонидан яратилган методик ишланмалар, педагогик технология элементларини янги педагогик технология даражасига кўтариш борасидаги илмий-назарий, амалий ишларни рўёбга чиқариш лозим. Download 30.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling