Олий таълим муассасасиларида битирув малакавий


Битирув малакавий ишларнинг мавзусини танлаш


Download 228 Kb.
bet2/11
Sana08.09.2023
Hajmi228 Kb.
#1674096
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
БМИ Низоми

2. Битирув малакавий ишларнинг мавзусини танлаш
Малакавий ишлар мавзуси мутахассис чиқарувчи кафедра томонидан белгиланади ва олий ўқув юрти ёки факультетнинг илмий кенгаши томонидан тасдиқланади. Малакавий ишлар мавзусининг йиллик рўйхати битирув амалиёти бошланишига қадар ёки битирув курсининг бошида эълон қилинади.
Малакавий ишни бажаришда талабанинг курс иши, кейс стадийлар, вазиятли ўйинлар, лойихалар тайёрлаш мобайнида орттирилган тажрибаси катта аҳамиятга эга. Шу боис илмий изланишларни узвийлигини таъминлаш мақсадида талабаларга ўз танлаб олган мавзулари бўйича курс иши ёзиш, кейс стадий тайёрлаш, вазиятли ўйинлар ўтказиш, малакавий иш ёзишга шароит яратиш лозим.
Талабаларга малакавий ишларнинг мавзуларини танлаш ҳуқуқи берилади. Талаба ёки талабанинг ўқиши учун тўлов контракт маблағини тўловчи буюртмачи зарурий асослар билан малакавий ишлар мавзуси бўйича ўз вариантларини таклиф этишлари мумкин. Корхоналар буюртмаси асосида тайёрланадиган битирув малакавий ишларнинг афзаллиги шундан иборатки, корхона талабалага илмий изланиш олиб боришига тўлиқ шароит яратади ҳамда керакли маълумотлар билан таъминлайди. Шу билан бирга муаллиф томонидан тавсия этилаётган таклифларни ишлаб чиқаришга жорий этишга барча шарт шароитлар яратади ва илмий изланишлар натижасидан манфаатдор бўлади. Илмий изланишлар натижалари тадбиқ этилганлиги ҳақида керакли далолатномани беради (илова № ).
Малакавий иш мавзуси ва рахбарни талабага бириктириш кафедранинг тақдимномаси бўйича ректорнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Малакавий иш раҳбари, ишнинг мавзусига мувофиқ, талабага малакавий ишга тегишли материалларни тўплаш бўйича (жумладан, малакавий амалиёт ўтказиш даврида хам) топширик, беради(илова ). Топшириқ малакавий иш билан биргаликда Давлат аттестация комиссиисига тақдим этилади.
Малакавий иш мавзусини танлаш талаба учун ўта муҳим ҳисобланади. Тўғри танланган мавзу талабага 50%дан зиёдга ишни муваффақиятли бажаришга шароит яратади. Малакавий ишлар мавзуси одатда замонавий, илм ва техниканинг долзарб, кам ўрганилган масаласига бағишланади.
Мавзуни тўғри танлашга қуйидаги ишлар ёрдам беради:
битирув малакавий ишлар мавзулари каталоглари билан танишиш;
соҳа бўйича илмий конференция ва семинарлар тезислари тўпламлари билан танишиш;
соҳа бўйича илмий журналлардаги мақолалар билан танишиш;
соҳа бўйича илмий адабиётлар билан танишиш.
Бу жараён қуйидагича амалга оширилиши мумкин:



Download 228 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling