Олий таълим муассасасиларида битирув малакавий


Китоб, илмий журнал, мақолалар тўплами, тезислар


Download 228 Kb.
bet3/11
Sana08.09.2023
Hajmi228 Kb.
#1674096
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
БМИ Низоми

Китоб, илмий журнал, мақолалар тўплами, тезислар
тўплами билан ишлаш жараёнининг таркиби.



I. Босқич – адабиётларни, мундарижани тезкор кўздан кечириш ва кераклиларини белгилаб олиш.
Мақсад – тезликда керакли ва қизиқарли материални топиш.





Агарда сиз журнал, тўплам таркибий тузилмасини, сизга таниш олим ва тадқиқотчилар фамилиясини билсангиз, у ҳолда маълум бир мавзудаги материални излаш анча енгиллашади. Журнал ёки тўпламга биринчи маротаба мурожаат қилинганда ўқиш зарур бўладиган мақолалар номлари ҳошияларига белги қўйиш фойдадан холи бўлмайди.





II. Босқич – белгилаб қўйилган мақолаларни чуқур қараб чиқиш.
Мақсад – зарурий маълумотларни олиш.







Ушбу босқичда талаба ўзини матндаги керакли жойларни алоҳида белгилаш, ажратиш, матнни алоҳида маъноли бўлимларга бўлиш, қирқимлар қилиш кўникмаларига эга бўлади.




3. Битирув малакавий ишни таркибий тузилиши.
Битирув малакавий иши мустақил илмий тадқиқот иши бўлганлиги сабабли у қуйидаги таркибий қисмлардан тузилиши зарур:
битирув малакавий ишнинг сар варағи;
мундарижа;
кириш қисм;
асосий қисм (илмий изланишнинг назарий, тажриба тадқиқотлар натижаси) 2 – 3 боб ёзилиши тавсия этилади;
хулоса ва таклифлар;
ўрганилган ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати;
иловалар.
Сар варағ битирув малакавий ишнинг биринчи варағи ҳисобланиб белгиланган талаблар асосида тўлдирилади (илова № ).
Мундарижада кириш, асосий қисмнинг бобларининг ва уларга тегишли параграфлар номлари, уларнинг ишда бошланиши жойлашган бетлари ва бошқа бўлимлар кўрсатилади. Мундарижадаги сарлавхалар малакавий ишнинг асосий матнидаги сарлавхалар билан бир хил бўлиши шарт.
Кириш қисмида малакавий ишнинг долзарблиги асосланади, амалий аҳамияти, илмий янгилик ёки муаммолик томонлари акс эттирилади, тадқиқот предмети, объекти, малакавий ишда кўриб чиқиладиган муаммолар, ишнинг мақсад ва вазифалари белгилаб берилади.
Кириш қисмида қуйидагилар ёритилиши лозим:
тадқиқот мавзусининг долзарблиги;
илмий изланишнинг мақсад ва вазифалари;
мавзунинг ўрганилиш даражасининг қиёсий таҳлили;
тадқиқотнинг илмий янгилиги;
тадқиқот предмети ва объекти;
тадқиқотнинг илмий ахамияти.
Асосий қисмнинг таркиби малакавий ишнинг қайси турга мансуб эканлигига боғлиқ –
ҳисоб аналитик ёки бўлмаса муаммоли тадқиқотлар.
Ҳисоб аналитик ишларда талабалар иқтисодиётнинг муайян соҳаси, ҳудуди ёки бошқа таркибий қисмига боғлаган ҳолда амалиётнинг конкрет масаласини ҳал этишга ўзини бағишлайди.
Муаммоли тадқиқот ишларда талабалар чуқур илмий изланишлар олиб бориб муайян бир муаммони илмий тарзда ечилишини ҳал этиб берадилар.
Асосий қисмнинг бобларини сони ва мазмуни ишни турига қараб белгиланади. Одатда биринчи бобда тадқиқот олиб борилган объект бўйича қисқача маълумот бериш билан бирга мавзунинг умумий назарий масалалари, мавзуга мос келадиган ташкилот, муассаса, корхона ёки бирлашманинг қисқа тавсифномаси берилиши лозим. Мазкур бобда қуйидаги параграфлар ўзаро мантиқий изчилликда берилади:
тадқиқот объектининг функциялари, вазифалари, соҳаси;
ташкилий тузилма, бошқарув тизими, унинг ташқи ва ички алоқаларининг ўзига хослиги;
тадқиқот объектининг техник иқтисодий кўрсаткичлари;
тадқиқот объектида мавжуд камчилик ва муаммолар;
муқобил вазифаларни назарий ва амалий ҳал этишнинг умумий усуллари.
Иккинчи бобда кўрилаётган масаланинг ҳозирги аҳволи таҳлил қилинади, амалиёт даврида тўпланган статистик материаллар асосида тадқиқот объектида мавжуд камчиликларни йўқотишга қаратилган таклифлар ва тавсиялари асосланиши керак. Тажриба орттириш вақтида йиғилган ҳамда тадқиқот жараёнида таҳлил қилинган метериаллар ҳал қилинмаган масалалар, муаммоларни аниқлаш ва шунга мувофиқ хулосалар келтирилади. Муаммони ўрганиш услуб ва услубияти ёритилади. Шундай қилиб, иккинчи боб малакавий иш мазмунининг асосий ғоясини ифодалайди.
Учинчи бобда муаллиф томонидан ўрганиб чиқилган материаллар таҳлили асосида эришилган натижалар, янгиликлари, ихтиролар, меъёрий кўрсаткичлар, тавсия этилаётган технологик жараёнлар асослаб берилади, шунга мос жадваллар тавсия этилади, таклиф этилаётган объектни такомиллаштириш йўллари, иқтисодий самарадорлиги аниқланади, илгари сурилаётган ғоя ва таклифлар илмий жиҳатдан асосланади.
Хулоса ва таклифлар қисми малакавий ишнинг умумий хажмининг 5-7 фоизини ташкил этади. Унда иш мазмуни бўйича ишлаб чиқилган хулосалар ва аниқ таклифлар, эришилган натижалар мужассамлаштирилади. Малакавий иш айрим боблардаги хулосалар ва таклифлар билан ҳам тугалланиши мумкин, аммо ундан энг мухимлари ишнинг охирида, яъни хулоса бўлимида акс эттирилиши керак.
Асосий қисм таркиби малакавий иш режасида берилади. Режа қуйидагиларни амалга оширишга имкон яратади:
фикрлар кетма кетлигини ўзида мужассам этади ва умумлаштиради;
матн мазмунини очиб беради;
манба мазмунини хотирада тиклайди;
конспект ва тезислар ўрнини босади;
ҳар хил турдаги ёзишмалар, маъруза, хабарнома, ҳисобот тузишга ёрдам беради;
амалдаги ёзмани яхшилайди;
ўз ўзини назорат қилишни тезлаштиради;
эътиборнинг бир нуқтада бўлишлигига ва машғулотларни рағбатлантиришга имкон беради;
яхши таниш матннинг хотирада пайдо бўлишида фойдаланилади.












Download 228 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling