42
бажаришнинг аниқ регламентланган қоидаларидан иборат бўлган жараён
ҳисобланади. АТнинг асосий мақсади дастлабки ахборотни қайта
ишлаш
бўйича мақсадли ҳаракатлар натижасида фойдаланувчи учун зарур бўлган
ахборотни олишдан иборатдир.
Ахборот тизими таркибий қисмлари компьютерлар,
компьютер
тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаси, одамлар, алоқанинг
турли техник ва дастурий воситалар ва ҳ.к.лардан иборат бўлган муҳит
ҳисобланади. Ахборот тизимининг асосий мақсади – ахборотни сақлаш ва
узатишни ташкил этиш. Ахборот тизими ахборотга ишлов беришнинг ―одам
– компьютер тизимидан иборатдир. Ахборот тизимининг функцияларини
унга йўналтирилган АТни билмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. АТ
ахборот тизими соҳасидан ташқарида ҳам мавжуд бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, АТ анча кенг тушунча бўлиб,
ахборот жамиятида
ахборотни ўзгартириш жараёнлари тўғрисидаги ҳозирги замон тасаввурларини
акс эттиради. Иккита ахборот технологиясини – бошқарув ва компьютер
технологиясини оқилона қўшиб олиб бориш ахборот тизими муваффақиятли
ишлашининг гаровидир.
Юқорида қайд
этилганларни умумлаштириб, компьютер технологияси
воситалари
ёрдамида
амалга
ошириладиган
ахборот
тизими
ва
технологиясининг илгаригиларга нисбатан бирмунча торроқ
тушунчасини
таклиф этамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: