159
V. КЕЙСЛАР БАНКИ
Кейс-стади: “Ехcел да иқтисодий масалаларни ечиш”
Кириш. Бугунги кунда инсон фалиятининг барча соҳаларига янги
ахборот технологиялар жорий қилинаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Ушбу технологияларни жорий қилишда компьютер
асоси техник восита
бўлса, ундан аҳамияти кам бўлмаган дастурий воситалар ҳам мавжудлигини
қайд қилиш лозим. Ҳақиқатан, замонавий компьютерлар
етарлича бой ва
ҳилма-ҳил дастурлар тўплами билан таъминланган.
Электрон жадваллар ҳам компьютер дастурий таъминотининг ажралмас
таркибий қисмларидан биридир. Ҳозир
электрон жадваллар катта
имкониятларг эга бўлиб, улардан статистика маълумотларини тайёрлашда,
таълим жараёнида, ҳисобчилар, банк, молия ҳодимлари фаолиятида ва бошқа
соҳаларда
турли
ҳил
мақсадларда
фойдаланилмоқда.
Электрон
жадвалларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи ва узоқ
муддати
ташкил қилмаганлиги туфайли уларнинг турлари ҳам кўп эмас. Дастлаб, 80-
йилларда Лотус-Девелопмент фирмаси томонидан яратилган Лотус 1-2-3
электрон
жадваллари, Cомпутер Ассосиатес
фирмаси томонидан яратилган
СуперCалс номли электрон жадвалларидан фойдаланилган.
Замонавий ва етарлича катта қувватли компьютерлар пайдо бўлгандан кейин
маълумотларни қайта ишлашда юқори имкониятларга эга бўлган янги
электрон жадваллар яратилди. Миcрософт
корпорatsiяси томонидан
яратилган MS Excel электрон жадвали бунга мисол бўлади.
Миcрософт MS Excel – универсал жадвал муҳаррири бўлиб, унда жадваллар
киритиш, улар билан ишлаш учун қулай имкониятлар яратиб берилган. Бу
жадвал мухаррирда бошқа форматда яратилган файлларни импорт қилиш
имкони билан ир қаторда, ўзида яратилган жадвалларни Оффиcе нинг ошқа
муҳаррирларига, Wеб-саҳифа кўринишида ва бошқа кўринишларга
экспорт
қилиш имкони ҳам мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: