Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Таянч тушунчалар: техносфера, эргосфера, инфосфера, ахборотнинг 
репрезентативлиги, ахборотнинг мазмундорлиги, ахборотнинг етарлилиги
ахборотнинг актуаллиги, ахборотнинг ўз вақтидалиги, ахборотнинг 
аниқлиги, 
ахборотнинг 
ишонарлилиги, 
ахборотнинг 
барқарорлиги, 
Ахборотлашган жамият. 
3.1. Информатика ва ахборот технологияларининг ривожланиш тарихи 
Асрлар давомида инсоннинг фаолияти табиатдаги ўсимликлар, 
ҳайвонлар, қуёш энергияси каби тайёр махсулотларини ўзлаштириш билан 
боғлиқ бўлиб келган. Лекин вақт ўтиши билан инсон фақат тайёр 
махсулотларни олишни ўрганибгина қолмасдан, табиатга таъсир қилишни 
ҳам ўрганиб олди. Инсонлар ерга ишлов бера бошладилар, турли 
ҳайвонларни қўлга ўргатиб, кўпайтира бошладилар, завод ва фабрикалар
гидроэлектростанциялар, темир йўллар ва космик трассалар қура 
бошладилар. Бунинг натижасида бир пайтлар ўрмонлар ва денгизлар билан 
қопланган она заминимиз бўлган ерда янгиланишлар пайдо бўлди. Унинг 
номини академик В.И.Вернадский ноосфера деб атади. 
Ноосферани яратиш билан биргаликда инсон материя турлари ва 
хоссаларидан фойдаланди. Лекин бу жараённинг турли босқичларида 
материянинг ҳар бир категорияси бир ҳилда ўзлаштирилмади. Бошлангич 
пайтда моддани ўзлаштиришга эътибор кўпроқ қаратилган бўлса, 
кейинчалик энергияни ўзлаштиришга ва ниҳоят, ахборотни ўзлаштиришга 
имтиёз берилди. 


60 
Фанда, яъни табиатни ўрганиш ,у тўғрисидаги билимларни тўплаш ва 
ўрганишда шундай даврлар борлиги маълумки, улар материянинг маълум 
бир турини ривожланиши билан боғлиқдир. Шу сабабли ноосферанинг учта 
ташкил этувчиларини ажратиб кўрсатиш мумкин бўлади.Булар:
 
техносфера,
 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling