Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Информатика ва ахборот технологиялари йўналишидаги


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

5.2. Информатика ва ахборот технологиялари йўналишидаги 
фанларнинг илмий-тадқиқот методлари 
Илмий билиш методлари - бу объектни ўрганишнинг асосланган ва 
изчил усуллари ва қоидаларидир. Муайян фанларнинг умумилмий, хусусий ва 
махсус методлари тафовут этилади. Табиийки, фан эпистемологиясида 
уларнинг дастлабки иккитаси бевосита қизиқиш уйғотади.
Инсоннинг ўзини қуршаган оламни билиши - бу субъект (инсон, 
кишилик жамияти) ва объект (бутун атроф олам ёки унинг бўлаги)нинг 
мураккаб, диалектик жиҳатдан зиддиятли фаол ўзаро таъсирга киришиш 
жараёни, бутун борлиқнинг мавжудлиги, ривожланиши ва ўзгариши 
қонуниятларининг одамлар онгида акс этишидир. Ҳозирги замон немис 
экзистенциалист-файласуфи ва герменевтиги Мартин Хайдеггер: «Билиш 
тадқиқот сифатида борлиқни ҳисобот беришга чорлайди», деб жуда ўхшатиб 
айтган.
Субъектнинг объектни, унинг томонлари, сифатлари ва хоссаларини 
билиши икки даражада - эмпирик ва назарий даражаларда содир бўлади. 
Илмий билиш ҳам айни ҳолда бундан мустасно эмас. Билишнинг вазифаси ва 
мақсади ҳақиқатнинг тагига етишдан, турли ҳодисаларни ўрганиш йўли 
билан уларнинг моҳиятини, теран, барқарор ва муҳим томонлари ва 
жиҳатларини тушуниб етишдан иборат. Антик фалсафада софистлар ва 
Суқрот дунёни тушунишнинг бош масаласини инсоннинг табиатга, 
7
Michael Henderson, Geoff Romeo. Teaching and Digital Technologies Cambridge University 
Press 2015. р. 23-25. 


79 
субъектнинг объектга, тафаккурнинг борлиққа муносабати деб таърифлаб 
берган эди.
Воқеликнинг ҳодисалари ва жараёнларини билиш жараёнида олимнинг 
тафаккури ҳодиса ҳақида дастлабки таассурот, ҳодисани ҳиссий идрок 
этишдан ҳодисани, унинг асослари ва моҳиятини янада теран тушуниш сари 
ҳаракат қилади. Амалда бу субъектнинг билиш фаолияти дастлаб эмпирик 
даражада бошланиши, шундан кейингина кўриб чиқилаётган объектнинг 
моҳиятини билишнинг назарий даражасида илмий умумлаштириш ва 
тушунтириш босқичига кўтарилишини англатади.
Тадқиқотнинг эмпирик даражаси бевосита объектга йўналтирилади 
ҳамда кузатишлар, тажрибалар ва экспериментларнинг натижаларига 
таянади.
Илмий тадқиқотнинг навбатдаги, янада теран босқичи назарий даражада 
содир бўлади. Бунда субъектнинг ақл-идроки мантиқий мушоҳада юритиш, 
эмпирик билимларни теран таҳлилдан ўтказиш, ҳодисанинг барча иккинчи 
даражали ва аҳамиятсиз томонларини мавҳумлаштириш ёрдамида мазкур 
билиш объектининг моҳиятини теран тушуниб етишга яқинлашади.
Эмпирик билиш кузатишдан, яъни субъектнинг ташқи оламни махсус 
таҳлилдан ўтказилган, мақсадга мувофиқ ва англанган тарзда, изчил идрок 
этишдан бошланади. Бу объект, унинг томонлари ва хоссалари ҳақида 
дастлабки, «хомаки» ахборот беради. Илмий тадқиқот кузатишлардан 
бошланади. Кузатувчи мўлжалланган кузатиш объекти ҳақида аниқ ва қатъий 
тасаввурга эга бўлиши, бор диққатини объектни кузатишга қаратиши, ишга 
ижодий ёндашиши, кузатувни режалаштириш ва уни бевосита амалга 
оширишда ўзининг бор маҳорати ва истеъдодини ишга солиши керак. 
Масалан, космик объектлар, қуёш тутилиши, юлдузлар, астероидлар ва шу 
кабиларни ўрганишда кузатувчи телескоп билан қуролланиши, микроблар, 
вируслар, бир ҳужайрали организмларни кузатиш учун эса микроскопдан 
фойдаланиши шарт. Кузатиш асбоблари, ускуналари ва механизмлари 
кўпинча олимнинг кузатишга нисбатан ижодий ёндашуви маҳсули бўлиб, 


80 
ўзининг мураккаблиги билан ажралиб туради. Масалан, Г. Галилей бир хил 
радиус ва ҳажмли, аммо ҳар хил материаллар (суяк, гипс, бронза, темир ва 
ҳоказо)дан ясалган шарларнинг тушишини кузатиб, жисмларнинг эркин 
тушиши қонунини кашф этди ва классик механиканинг эмпирик асосларини 
яратди.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling