Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Фан методологияси ва эпистемологияси


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Фан методологияси ва эпистемологияси илмий билиш ва илмий 
ижодни, яъни илмий-тадқиқот фаолиятини ўрганади. Ҳар қандай илмий ютуқ 
ёки кашфиёт нафақат муайян предмет мазмунига, балки методологик 
жиҳатга ҳам эгадир, зеро, у фанда илгари олинган ахборотни танқидий қайта 
кўриш, фаннинг тушунчалар аппарати ва тадқиқот негизини муттасил 
янгилаш (янги методлар, усуллар ва ёндашувлар - бу янги аппаратура, янги 
институтлар ва лабораториялар демак) билан боғлиқдир. Шундай қилиб, 
фаннинг ўзига нисбатан методология ва эпистемология фаннинг ўзини ўзи 
билиш ва ўзини ўзи англаш шаклларидан биридир. Илмий ижод 
методологияси олим шахсининг янги билим олиш ва уни амалда қўллаш 
соҳасидаги ижодий салоҳиятини очиб беради ва таҳлилдан ўтказади.
Субъектнинг объектга фаол муносабати сифатидаги билишнинг энг 
умумий жиҳатларини таҳлилдан ўтказувчи гносеологиядан фарқли ўлароқ, 
методология билишнинг бу жиҳатлари ва томонлари билиш билан боғлиқ 
муайян вазиятларда ва билишнинг соҳаларида, маълум ижтимоий-иқтисодий, 


75 
техникавий-технологик ва тарихий шароитларда қандай ўз ифодасини 
топишига эътиборни қаратади. Ҳозирги замон фан методологияси илмий 
фаолиятнинг маъносини, унинг ижод, амалиёт, ижтимоий борлиқнинг 
маънавият соҳаси, кенгроқ айтганда - бутун маданият билан алоқасини 
аниқлайди. 
Шундан 
сўнг 
методология 
илмий 
тадқиқотларни 
такомиллаштириш, 
рационализация 
қилиш, 
мақбуллаштириш 
ва 
самарадорлигини ошириш муаммоларини ўрганади.
Тизимли ёндашувнинг муҳим вазифалари қуйидагилардан иборат
билиш объектини яхлит, мураккаб уюшган тизим сифатида кўриб 
чиқиш; 
тизимнинг умумлаштирилган моделини, унинг алоҳида қисмлари ва 
жиҳатларининг моделларини тузиш (комьютерлаштирилган). 
тизимлар назариялари ҳамда ҳар хил тизим назариялари ва 
ишловларининг тузилишини ва самарадорлигини ўрганиш. 
6
ХХ асрнинг иккинчи ярмида эпистемологияда тизимлар умумий 
назарияси вужудга келди. У тизимли ёндашув ғоялари ва принципларининг 
билишда муайянлаштирилган мантиқий-методологик ифодаси бўлди. 
Тизимлар умумий назарияси муайян табиий, техникавий, ижтимоий 
фанларнинг ўрнини босмай, ҳар қандай тизимли тадқиқотнинг умумий 
методологик принципларини таърифлаб беради.
Мазкур маърузада кўриб чиқилган, синтезда, диалектик бирликда
мураккаб ўзини ўзи ривожлантирувчи тизим сифатида олинган илмий 
билишдаги ижод жараёнининг эмпирик ва назарий шакллари, методлари ва 
усуллари бизга илмий ижоднинг ҳозирги замон методологиясининг умумий 
манзарасини беради.
Кейинги маърузаларда биз илмий ижоднинг алоҳида методлари ва 
усулларини янада муфассал ва чуқур кўриб чиқамиз. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling