Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


- Маъруза: Информатика йўналишидаги фанларга қўйилган талаблар


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

6- Маъруза: Информатика йўналишидаги фанларга қўйилган талаблар 
ва мазмуни.
 
Режа: 
1. Информатика ва ахборот технологиялари фанига қўйилган 
замонавий талаблар 
2. 
Информатика ва ахборот технологиялари йўналишидаги 
фанларнинг тузилиши ва мазмуни 
Таянч тушунчалар: умумий талаблар, касбий талаблари Илмий-
тадқиқот фаолияти, маънавий-маърифий фаолияти, ташкилий-бошқарув 
фаолият, ишлаб чиқариш фаолият, Информатика ва ахборот технологиялари 
курси талаблари, ихтисослик фанлари блоки бўйича талаблар 
6.1. Информатика ва ахборот технологиялари фанига қўйилган 
замонавий талаблар. 
ХХ аср бошларида таълим тизимлари фанларни ўқитиш ва уни 
мазмунига қўйиладиган умумуй талаблар йўқ эди, ҳозирги кунда бу талаблар 
ҳар бир фаннинг асосини белгилаб берувчи юқори аспектлардан бирига 
айланди
10
. Хар бир йуналишлар бўйича тайёрланадиган кадрлар умумий
касбий, ташкилотчилик, ва бошқа фоалиятларда фанларга нисбатаалохида 
талаблар куйилабошлади.
умумий талаблар: 

дунёқараш билан боғлиқ тизимили билимларга эга бўлиши; 
гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосларини, жорий давлат 
сиёсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муаммолар ва 
жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши; 

Ватан тарихини билиши, маънавий миллий ва умуминсоний 
қадриятлар масалалари юзасидан ўз фикрини баён қила олиши ва илмий 
асослай билиши, миллий истиқлол ғоясига асосланган фаол ҳаётий нуқтаи 
назарга эга бўлиши; 
10
Michael Henderson, Geoff Romeo. Teaching and Digital Technologies Cambridge University Press 2015, р. 296-
297 


92 

табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар ҳақида яхлит 
тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги 
билимларни эгаллаши ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва 
ўз касб фаолиятида фойдалана билиши; 

инсоннинг бошқа инсонга, жамиятга, атроф муҳитга муносабатини 
белгиловчи ҳуқуқий ва маънавий мезонларни билиши, касб фаолиятида 
уларни ҳисобга ола билиши; 

ахборот йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш 
усулларини эгаллаган билиши ўз касб фаолиятида мустақил асосланган 
қарорлар қабул қила олиши; 

тегишли бакалавриат йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий 
тайёргарликка эга бўлиши; 

янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва 
меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиши; 

битта хорижий тилни эркин сўзлашув даражасида эгаллаган бўлиши; 

соғлом турмуш тарзи ва унга амал қилиш зарурияти тўғрисида илмий 
тассаввур ҳамда эътиқодга, ўзини жисмоний чиниқтириш уқув ва 
кўникмаларига эга бўлиши керак. 
• таълим йўналиши бўйича олий маълумотли шахслар эгаллаши лозим 
бўлган лавозимларда мустақил ишлашга; 
• тегишли бакалавриат йўналиши доирасида танланган мутахассислик 
бўйича магистратурада олий таълимни давом эттиришга; 
• кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида қўшимча касб 
таълими олиш учун тайёрланади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling