Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

 касбий талаблар: 

назарий информатика, ижтимоий ва иқтисодий информатика, 
маълумотлар ва билимлар базаси, уларни бошқариш тизимлари, ахборот 
тизимлари ва технологиялари, алгоритмлаш ва дастурлаш тиллари, 
компьютер тармоқлари, ахборотни ҳимоялаш ва ахборот хавфсизлиги, 
компьютернинг замонавий техник ва дастурий таъминоти, компьютер 


93 
графикаси ва дизайнлари, математик ва компьютерли моделлаштириш, 
педагогик дастурий воситалар яратиш технологияларига оид билимларни 
эгаллаш; 

информатика ва ахборот технологияларининг долзарб масалаларини 
сеза олиш ва ўқувчиларга етказа олиш; 

анъанавий ва ноанъанавий методлар, илғор таълим технологияларни 
фан ва мавзуларни ўргатиш вақтида танлай олиш, ўз фанида метод ва 
технологияларни ижодий қўллай олиш, фактларни таҳлил қилиш, 
умумлаштириш ва шу асосда хулоса чиқара олиш;

ҳар бир мавзунинг илмий-назарий, илмий-методик, психологик 
хусусиятларини ёрита олиш, ўқитишнинг илмий асосларини таҳлил қилиб 
бориш, методик бирлашмаларда умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими мазмунида фаннинг ўрнини белгилай олиши ва унинг илмий 
муаммолари бўйича педагогик ўқишларда маърузалар ўқиш, умумтаълим 
мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида дифференциал 
таълимни йўлга қўя олиш, ўқув жараёни билан боғлиқ барча ҳужжатларни 
юрита олиш; 

ҳар бир ўқувчининг руҳий, аҳлоқий ҳолатини билиш, якка тартибда 
ўқувчилар билан ва гуруҳ билан ишлай олиш, маънавий-маърифий ишларни 
режалаштира олиш, уни ташкил этиш методикасини эгаллаш, ўқувчилар 
онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш, диний экстремизмга қарши 
иммунитетни юзага келтириш метод ва технологияларини билиш; 

дарс типларини билиш ва уларни мақсадга мувофиқ ташкил этиш, 
ўқув режа ва фан дастури, тематик режани тайёрлай олиш, таълим 
муассасаси методик бирлашмаси ишини режалаштириш ва раҳбарлик қила 
олиш, дарс жадвалининг тузилиш тамойилларини билиш, таълим 
муассасасига раҳбарлик қилиш қобилиятига эга бўлиши лозим

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling