Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


deductio атамаси “келтириб чиқариш”


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

deductio атамаси “келтириб чиқариш” деган маънони билдиради. 
Эпистемологияда ва фанда кўпинча дедукция деганда назариядан фактларга 
ўтиш, умумий (универсал) илмий тасаввурлардан хусусий мулоҳазаларни 
келтириб чиқариш тушунилади. Бинобарин, методологияда дедукция деб 
илгари олинган умумлаштирувчи билимлардан янги билимларни мантиқий 
келтириб чиқаришга айтилади.
Дедукция илгари олинган билимда яширин ахборот ресурсларини 
аниқлаш имконини беради. Масалан, астроном В.Гершель И.Ньютоннинг 
бутун олам тортишиш қонунидан дедуктив ақлий хулосалар чиқариш орқали 
Нептун сайёраси мавжудлиги ва унинг жойлашган ўрнини башорат қилган. 
Дедукция ёрдамида худди шу қонундан Ер ва Ой гравитация 
майдонларининг ўзаро таъсири натижаси сифатида денгиз сувининг 
бостириб келиши ва қайтиши назарияси олинган.
Илмий ижодда дедукциядан фойдаланиш даражаси у ёки бу муайян 
фаннинг ривожланганлиги, етуклиги кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади: фан 
гипотезалар, назариялар, илмий қонунлар ва тизимлар, таърифлар, 
туркумлашлар шаклида ҳаққоний билимнинг етарли даражада катта 
йиғиндисига эга бўлган тақдирдагина дедукциядан кенг фойдаланиш 
мумкин.


86 
Реал илмий ижод жараёнида индукция ва дедукция ўзаро боғланади 
ҳамда бир-бирини тўлдиради. Бундан ташқари, улар таҳлил ва синтез каби 
умумфалсафий ва умумилмий методлар билан ҳам боғлангандир.
Илмий тадқиқотнинг барча босқичларида таҳлил ва синтездан 
фойдаланилади. Анализ – бу билиш предметини фикран қисмларга ажратиш, 
унинг алоҳида томонлари, хоссалари, белгиларини, улар ўртасидаги 
муносабатларни ажратиш, объектнинг моҳиятини англаб етиш мақсадида 
унинг тур хилларини ва ҳоказоларни аниқлаш демакдир. Синтез - бу 
предметнинг билинган томонлари, белгилари, хоссалари ва ҳоказоларни 
фикран бирлаштириш, объектнинг тузилишини унинг барча алоқалари, 
муносабатлари, ривожланиши ва фаолиятига боғлаб тушуниб етишдир.
Илмий билишда таҳлил нима ва қандай мақсадда таҳлилдан 
ўтказилаётганига қараб ҳар хил шаклларда кечади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling