Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari
Тушунтириш илмий билиш ва ижоднинг тавсифлашга қараганда юқори
босқичидир: тавсифлаш объект қандай, қандай тузилишга эга ва қай тарзда мавжуд деган саволларга жавоб берса, тушунтириш объектга янада чуқурроқ кириб боради ва объект нега шундай, у ёки бу ҳодисанинг сабаби нимада, деган саволларни қўяди. Ижодий фикрлайдиган тадқиқотчи одатда объектни тавсифлаш билан чекланмайди, балки илмий тадқиқот объектини тушунтириш ва тушунишга янада чуқурроқ кириб боради. ХХ асрнинг машҳур файласуфи, постпозитивизмдаги танқидий рационализм асосчиси Карл Поппер тушунтиришнинг ўз нотривиал, ижодий оригинал схемасини таклиф қилган. Бошқа кўпгина неопозитивистлар ва постпозитивистлар қатори, К. Поппер ҳам илмий ва ноилмий билимни чегаралаш ёки демаркация қилиш муаммоси билан фаол шуғулланган. Неопозитивистлар бундай демаркация қилишда верификация (лотинча verus - ҳақиқий ва facere - қилиш) атамасидан фойдаланади. Тушунтириш, башарти у фактлар билан қўллаб-қувватланган бўлса, ҳаққонийдир. Неопозитивистларнинг Вена тўгараги вакиллари М.Шлик, О.Нейрат, Г.Рейхенбах, Р.Карнап илмий билишнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилигини тажриба, эксперимент текширади, верификация қилади, деб ҳисоблаган. Аналитик фалсафа вакиллари Ж.Мур, Г.Фреге, Б.Рассел, Л.Витгенштейн ҳам фанда тушунтириш муаммосига шунга яқин нуқтаи назардан қараган. Аммо 83 постпозитивист К. Поппер илмий билишни «верификация қилиш имкониятига эмас, балки фальсификация қилиш имкониятига демаркация мезони деб қараш керак», деб ҳисоблайди. К.Поппер эпистемологияга илмий билимни бошқа ҳар қандай билимдан ажратишни назарда тутадиган фальсификация (лотинча falsificare - қалбакилаштириш) тушнчасини киритади. Унинг фикрича, эксперимент ё назарияни тасдиқлаш, мустаҳкамлашга, ё уни фальсификация қилиш, билимнинг асоссизлиги, хатолигини кўрсатишга қодир. Илмий билимнинг ноилмий билимдан фарқи мана шундадир, зотан, ноилмий билим ишонч ва соғлом фикрга асосланади, демак, уни фальсификация қилиш мумкин эмас. Бинобарин, фальсификационизм субъектга ҳаққоний илмий билимни кўрсатиб беради, илмий билим билан ноилмий билим ўртасида чегара ўтказади. К. Поппернинг илмий тушунтириш схемасига кўра, фальсификация қилиш методи фанга бир муаммодан иккинчи муаммога, теран муаммодан янада теранроқ муаммога ривожланиш имконини беради. К. Поппер Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling