Фалсафа категориялари
5– МАВЗУ. Гносеология – билиш назарияси. Билиш даражалари ва методлари.
Режа:
5.1.Гносеология (эпистемология)нинг мазмуни ва моҳияти. Билишнинг асосий турлари ва шакллари. 5.2.Ҳиссий ва ақлий билиш даражалари.Сенсуализм ва рационализм.
5.3. Билишда ҳақиқат ва амалиёт уйғунлиги. Ҳақиқатнинг асосий шакллари. Релятивизм ва догматизм.
5.4.Фалсафада метод ва методология, методика тушунчалари. Методларнинг таснифи. Фалсафа методлари.
Маърузачи- Ф.Усмонов
Таянч тушунчалар:
Билиш, Гносеология, билишнинг объекти, субъекти, предмети, гностиклар, агностиклар, скептиклар, хиссий билиш, сезги, идрок, тасаввур, рационал билиш, тушунча, хукм, хулоса, интуиция, ғойибона билиш, қалбан билиш, кундалик билиш, назарий билиш, муаммо, гипотеза, назария, илмий башорат, илмий методлар, ҳақиқат, мутлоқ (абсолют) ҳақиқат, нисбий ҳақиқат
Фалсафанинг билиш масалалари ва муаммолари билан шуғулланувчи соҳаси — Гносеология деб аталади. Гнозис- билиш, логос – таълимот. Гносеология асосан, билишнинг фалсафий муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланади.
Билиш нима?
Билиш инсоннинг табиат, жамият ва ўзи тўғрисида билимлар ҳосил қилишга қаратилган ақлий, маънавий фаолият туридир.
Инсон ўзини қуршаб турган атроф-муҳит тўғрисида билим ва тасаввурга эга бўлмай туриб, фаолиятнинг бирон-бир тури билан муваффақиятли шуғуллана
олмайди.
Инсоннинг дунёни билишини фалсафа ҳам, бошқа ҳамма аниқ фанлар ҳам ўрганади. Бунда аниқ фанлар дунёнинг турли аниқ томонларини, уларнинг қонуниятларини ва хусусиятларини ўрганади ва очиб беради. Инсоннинг дунёни билишини фалсафа ҳам, бошқа ҳамма аниқ фанлар ҳам ўрганади. Бунда аниқ фанлар дунёнинг турли аниқ томонларини, уларнинг қонуниятларини ва хусусиятларини ўрганади ва очиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |