Ҳақиқат ўзининг мазмунига кўра мутлақ ва нисбий ҳақиқатларга бўлинади. Мутлақ ҳақиқатлар ўзгармас ҳақиқатлардир. Нисбий ҳақиқатлар эса тўлдирилиши, ривожлантирилиши мумкин. Ҳақиқат ҳамиша объективдир. Яъни унинг мавжудлиги айрим кишиларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ эмас. Масалан, Ўзбекистоннинг миллий мустақиллиги объектив ҳақиқатдир. Айрим кишиларнинг бу мустақилликни тан олиш ёки олмаслигидан қатьий назар, бу ҳақиқат ўз мазмунини сақлаб қолаверади. Ҳақиқат мавҳум эмас, у конкретдир. Тарихий ҳақиқат - тарихда юз берган бирор ҳодиса ёки воқеаларнинг қачон ва қандай обьектив ва субьектив шарт шароитлар асосида юз берганини илмий манбалар аниқ ва ҳаққоний акс эттирган асосланган билимлардир
Тарихий ҳақиқат - тарихда юз берган бирор ҳодиса ёки воқеаларнинг қачон ва қандай обьектив ва субьектив шарт шароитлар асосида юз берганини илмий манбалар аниқ ва ҳаққоний акс эттирган асосланган билимлардир
Ҳаётий ҳақиқат – ижтимоий ҳаётда юз бераётган воқеа ҳодиса ва жараёнларнинг , улар асли қандай ҳолда юз бераётган бўлса, уларнинг бизнинг билимларимизда худди шундай ўз ифодасини топишидир
Дунёни билиш – бу нафақат назарий, балки ҳаётий, амалий жараёндир. Фалсафий нуқтаи назардан қараганда, инсониятнинг амалиёти – бу инсониятнинг табиатни онгли равишда ва мақсадга мувофиқ тарзда ўзгартиришга қаратилган фаолиятидир, бу инсониятнинг ижтимоий-тарихий шароитлар билан бирга қаралган меҳнат жараёнидир. Амалиёт ҳамиша ижтимоий ҳарактерда бўлади, кишилар ўртасидаги алоқа ва муносабатларсиз амалиёт бўлиши мумкин эмас. Амалиёт тарихийдир, у қуршаб турган табиатни ҳам, инсоннинг ўзини ҳам, кишиларнинг турмуш шароитини ҳам ўзгартиришдан иборат. Асосий адабиётлар:
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Т.:Ўзбекистон, 2017.
Фалсафа.И.Саифназаров ва бошқалар.Иқтисодий мутахассислик йўналишлари учун дарслик.2021 йил.
Қ.Назаров. Билиш фалсафаси – Т.: Университет, 2005.
Фалсафа. Ахмедова М. таҳрири остида.- Т.:ЎФМЖ. 2006
Шермуҳамедова Н.А. Гносеология – билиш фалсафаси. – Т.: Ношир, 2009.
Falsafa. Mamashokirov S. taxriri ostida. – T.: Sharq, 2005 .
Фалсафа (Э.Ю.Юсупов таҳрири остида). Т., Шарқ, 1999.
ТОШКЕНТ-2020
ЭЪТИБОР УЧУН РАҲМАТ!
THANK YOU
AND ALL THE BEST
http://fayllar.org
Do'stlaringiz bilan baham: |