5– мавзу. Гносеология – билиш назарияси. Билиш даражалари ва методлари


Илмий билиш методлари ўз характерига кўра: 1) энг умумий илмий методлар; 2) умумий илмий методлар; 3) хусусий илмий методларга бўлинади


Download 27.29 Kb.
bet6/7
Sana18.06.2023
Hajmi27.29 Kb.
#1595662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Фалсафа категориялари-fayllar.org

Илмий билиш методлари ўз характерига кўра: 1) энг умумий илмий методлар; 2) умумий илмий методлар; 3) хусусий илмий методларга бўлинади



Хусусий илмий методлар ҳар бир фаннинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади. Масалан, суҳбатлашиш, анкета сўрови, ҳужжатларни ўрганиш социология фанига хос бўлган хусусий илмий методлардир. Бир фанда яхши самара берадиган илмий билиш методи бошқа фанда шундай самара бермаслиги мумкин. Илмий билишда тўғри методни танлаш билишда муваффақият гарови ҳисобланади.
Умумий методлар айрим соҳаларга хос бўлган методлардир. Масалан, табиатшунослик фанларида кузатиш эксперимент, таққослаш, ижтимоий фанларда эса тарихийлик ва мантиқийлик умумилмий методлар ҳисобланади.
Энг умумий илмий билиш методлари барча фанлар учун хос бўлган методлардир. Бунга анализ ва синтез, умумлаштириш ва мавҳумлаштириш, индукция ва дедукция, қиёслаш ва моделлаштириш кабиларни кўрсатиш мумкин.
Гипотеза – ўрганилаётган ҳодисанинг сабаблари ва ҳусусиятларини тушунтирувчи асосли тахминдир.
Назария – маълум бир предмет соҳасига оид тушунчалар, қонунлар, гипотезалар, ғояларни системага солиб, у ҳақида яхлит тасаввур ҳосил қиладиган билимлар тизимидир.
Ғоя – ҳодисаларни фикрда ифода этишнинг формаларидан бўлиб, келгусида батафсилроқ шаклга келтириладиан билимнинг моҳияти ва асосий мазмунини ўз ичига олади.
Парадигма – (гр. сўздан олинган бўлиб «намуна» маъносини англатади). Маълум даврда тан олинган ва янги илмий тадқиқотлар учун намуна ва асос бўлиб хизмат қиладиган фан ютуқлари тўплами
Илмий муаммо – объектив тарзда юзага келадиган, ечимини топиш муҳим амалий ёки назарий аҳамиятга эга бўлган масала ёки масалалар мажмуидир
Тушунча – назарий билимнинг дастлабки ва асосий формаси. Ҳар қандай назария бу тушунчалар тизимидир.
Илмий билишнинг шакллари

Ҳақиқат инсон билимларининг воқеликка мувофиқ келишидир, Ҳақиқатни очиш ёки илмий ҳақиқатга эришиш ҳар қандай илмий билишнинг асосий вазифаси ҳисобланади


Download 27.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling