Режа: Илмий тадқиқотларнинг методологияси Тадқиқотларда ишлатиладиган методлар ва уларга қўйиладиган методологик талаблар


Download 58 Kb.
bet1/2
Sana24.01.2023
Hajmi58 Kb.
#1117855
  1   2
Bog'liq
6-Маъруза




РЕЖА:

  1. Илмий тадқиқотларнинг методологияси

  2. Тадқиқотларда ишлатиладиган методлар ва уларга қўйиладиган методологик талаблар




6.1.
Илмий тадқиқотларнинг методологияси

Ҳар кандай фан бошка фандардан факатгина мавзу бахси ёки пайдо бўлиш тарихи билангина эмас, балки фактик маълумотлар туплаш, у ёки бу гояни исботлаш учун ишлатиладиган услублари билан ажралиб туради. Услублар мукаммаллиги аслида назарий тараққиётни, фан тараққиётини белгиловчи асосий омилдир.
Ҳозирги замон фанларининг тараққиёти шу билан ўзига хоски, уларда методологик муаммоларга қизиқиш анча юқоридир. Бунинг бир канча сабаблари мавжуд бўлиб, улар аввало жамиятда руй бераэтган кескин ўзгаришларнинг сабабларидан бири ҳисобланган фантехника тараққиёти максадлари билан фан максадаларининг уйгунлашуви, амалиэтнинг фан олдига куяэтган талаблари даражасининг тобора ортиб бораэтганлиги, тадкиқот килиш воситаларининг мураккаблашиб бораэтганлиги ва нихоят хар бир фанда руй бераэтган ўз тадки­қот принциплари ва текшириш усулларнинг кайта куриб чикишга интилишнинг якқол намоён бўлаётганлигидир.
Ижтимоий психология тўғрисида гапириладиган бўлса, шуни алохида таъкидлаш лозимки, аввало жамиятнинг бу фан олдига қўяётган талаблари ўзи­га хос бўлиб, бу талаблар жавоб бериш учун унинг текшириш услублари у даражада мукаммал эмаслигидадир. Чунки шу давргача ижтимоий психологияда кузатилган нарса шу бўлдики, бу эрда назарий ишлар тадбикий ишлардан анча кўпдир. Шунинг учун ҳам, Г М. Андрева ижтимоий психологиянинг методо­логик муаммоларига тухталар экан, унинг бу борадаги интилишлари, вазифалари кўплигини таъкидлайди. Методологик муаммоларга қизиқиш, деб эзади у, ижтимоий психологиянинг кучсизлиги эмас, балки унинг етилиш даврига кирганлигининг белгисидир.
"Методология" тушунчасининг илмий мохияти нимада? Бу тушунчани турли назарий карашларлаги олимлар ва турли тилда гаплатнадиганлар турлича шартлайдилар ва тушунадилар. Масалан. Америкалик психологлар методология деганда, тадкиқот жараёнида ишлатиладиган барча тадкиқот услублари ва тех­ник жараёнларини тушунадилар. Лекин "методология" тушунчаси аслида ус­лублар йигиндисидан кёнгрок тушунчадир. Хозирги замок Эвропа мамлакатларидаги олимлар, хусусан, рус олимлари фандаги методология деганда ушбу фан фалсафий асослари ва назарий қонуниятларидан келиб чикадиган билимлар билан текширишнинг қонкрет усуллари мажмуасини тушунадилар. Яъни. "ме­тодология" тушунчаси "қонкрет методлар" ёки техник усуллар тушунчаларидан кенгрокдир.




Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling