Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

 


136 
ПИ ривожлантириш механизмлари: 
-таълим муассасаларида ижодий муҳит яратиш, илмий-педагогик 
ходимлар тайёрланадиган муассасалар билан ижодий алоқаларни 
мустаҳкамлаш, бу борадаги тадбиркорлик ва ташаббускорликни қўллаб -
қувватлаш; 
-таълим инновациялари бўйича олиб борилаётган изланишларга шарт-
шароитлар яратиш ва уларни оммавий тадбиқига кўмаклашиш; 
- илмий-изланувчанликни рағбатлантириш: кўрик танловлар, танловлар 
ўтказиш ҳамда уларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш. Илмий 
изланишлар натижалари билан муаллифларнинг ўзларини ҳам оммавий 
ахборот воситалари ёрдамида кенг оммага таништириш; 
- истиқболли ишланмаларни, самарали таълим услублари, шакллари, 
йўлларини узлуксиз таълим тизимига киритишга кўмаклашиш, янгиликларни 
мувофиқлаштириш ва тўплаш ҳамда уларни ҳаракатдаги таълим тизимига 
киритиб боришни «Халқ таълими», «Таълим ва ҳаёт», «Узлуксиз таълим 
тизими», «Касб - ҳунар таълими» ва ҳоказо илмий-методик журналларда 
алоҳида рукн очиб, улардан фойдаланишга услубий тавсиялар бериб бориш; 
- ЎзПФИТИ қошида «ПИларга тегишли ишланмаларни тўплаш ва жорий 
этиш» маркази ташкил этилиб, ҳеч бўлмаганда йилига бир марта ҳар бир 
дарсликка ўз йўналишлари бўйича иловалар ишлаб чиқиш ва тарқатиш. 
Педагогик инновацияларни ҳаётга тадбиқ этишнинг ташкилий 
асослари: 
- ПИ ни йиғиш. Бунда инновациялар бўйича аниқ маълумотлар базаси 
(МБ)ни ташкил қилиш ва таълим - тарбия соҳасининг меъёрий ҳужжатлари 
бўйича маълумотлар омбори (МО) яратиш лозим бўлади ҳамда КТМД, ДТС 
ва ўқув дастурлари мониторинги бўйича ҳам МО яратилади; 
- ПИни танлаш ва унда қуйидагиларга эътибор берилади: ПИнинг 
педагогик самарадорлигини мунтазам равишда ўрганиб, таҳлил қилиб 
борилади; ПИ бўйича тажриба - синов ишларини таҳлил қилиб бориш, 
умумлаштириш, оммалаштиришлар бўйича тавсиялар тайёрлаш;


137 
- ПИларни жорий қилишда МОнинг йўналиши ва илмий- методик 
жиҳати аниқланади; ривожланган чет давлатлардаги таълим соҳасидаги 
тажрибаларни ўрганади, таққослайди ва тавсиялар тайёрлайди; педагогика 
соҳасидаги олим - мутахассислар, илмий изланувчилар билан мунтазам 
равишда ҳамкорликда бўлиш; ПИларини жорий этиш жараёнини мунтазам 
равишда кузатиб бориш ва шу кабилар; 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling