131
давлат дастурлари, жаҳон «Интернет» тармоғига чиқиш ва
масофавий
таълимни жорий этиш бўйича давлат режаси ва дастури, шунингдек, ҳозирги
замон талаблари асосидаги янги ўқув муассасалари ва шу каби
йўналишларни янада жонлантириш.
ПИ нинг мазмун-моҳияти:
ўқув материалларидаги баён қилинадиган маълумотларни ахборот
кўринишига келтириш ва уларда узвийлик ҳамда изчилликни сақлаб қолиш;
ўқув материалларини ўзаро боғлиқ бўлган
модул блоклари шаклида
ифодалашга эришиш;
ўқув материалларини ўрганишга «комплекс ёндашув» номли тадқиқот
усулидан фойдаланишга эришиш ва ундан муаммоли ҳамда дастурий таълим
методларида фойдаланиш;
таълим-тарбия жараёнида ахборот муҳитини яратиш борасида
ўрганилаётган соҳанинг ахборотли таъминотини яратишга эришиш;
дидактик ўйин (шу жумладан, компьютерли ўйин ва тренажерлар)
орқали турли воқеа ва ҳодисалардаги жараёнлар
кечишини ифодаловчи
масалалар (муаммолар)ни ечиш;
бу йўналишдаги ижодий изланишларни олиб боришда «Таълим-фан-
амалиёт» ҳамда назария билан амалиёт уйғунлигига эътибор бериш;
инновацион усуллар қўлланган ҳолдаги ютуқ ва камчиликларни
баҳолаб боришга эришиш ва керакли жойларда тегишли тузатишлар кирита
олиниши лозим ва шу кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: