Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Педагогик инновациялар ва уларнинг информатика


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

8.1. Педагогик инновациялар ва уларнинг информатика 
таълимдаги ўрни. 
Педагогик инновация (ПИ) – бу бўлажак мутахассисларни янгича 
шароитларда ишлашга тайёрловчи жараён бўлиб, у олдинги эгаллаган 
билимлар асосида ижобий педагогик самараларни берувчи янгича ёндашув 
технологиясини яратиш ва жорий этишдан иборатдир. Бунда таълимнинг 
мақсади, мазмун-моҳияти, белгиларини, тамойилларининг инновацион 
усулларини танлаш, тўплаш, қўллаш усулларини ва улардан фойдаланишга 
услубий тавсиялар тизимини яратиш тушунилади. Булар орқали бўлажак 
мутахассисларда шаклланадиган хислатларни ҳосил қилиш жараёнини 
ифодаловчи 
таълим-тарбия 
жараёнининг 
сифат 
жиҳатларини 
такомиллаштириб, бу соҳада юқори самарадорликка эришишни тушуниш 
мумкин. Педагогик инновациялар кенг қамровли, кўп қиррали, мураккаб ва 
ижодий ташкилий-педагогик фаолият бўлиб, унинг ёрдамида таълим-тарбия 
жараёнининг истиқболли ва самарали услубиятини яратиш мумкин. 
ПИнинг мақсади: таълим-тарбия тизимига сезиларли ижобий самаралар 
берувчи янгилик киритиш: янги концепциялар, ДТС, алтернатив ўқув режа ва 
дастурлари, ўқитишнинг ахборотли технологияларини жорий этишнинг 


131 
давлат дастурлари, жаҳон «Интернет» тармоғига чиқиш ва масофавий 
таълимни жорий этиш бўйича давлат режаси ва дастури, шунингдек, ҳозирги 
замон талаблари асосидаги янги ўқув муассасалари ва шу каби 
йўналишларни янада жонлантириш. 
ПИ нинг мазмун-моҳияти

ўқув материалларидаги баён қилинадиган маълумотларни ахборот 
кўринишига келтириш ва уларда узвийлик ҳамда изчилликни сақлаб қолиш; 

ўқув материалларини ўзаро боғлиқ бўлган модул блоклари шаклида 
ифодалашга эришиш; 

ўқув материалларини ўрганишга «комплекс ёндашув» номли тадқиқот 
усулидан фойдаланишга эришиш ва ундан муаммоли ҳамда дастурий таълим 
методларида фойдаланиш; 

таълим-тарбия жараёнида ахборот муҳитини яратиш борасида 
ўрганилаётган соҳанинг ахборотли таъминотини яратишга эришиш; 

дидактик ўйин (шу жумладан, компьютерли ўйин ва тренажерлар) 
орқали турли воқеа ва ҳодисалардаги жараёнлар кечишини ифодаловчи 
масалалар (муаммолар)ни ечиш; 

бу йўналишдаги ижодий изланишларни олиб боришда «Таълим-фан-
амалиёт» ҳамда назария билан амалиёт уйғунлигига эътибор бериш; 

инновацион усуллар қўлланган ҳолдаги ютуқ ва камчиликларни 
баҳолаб боришга эришиш ва керакли жойларда тегишли тузатишлар кирита 
олиниши лозим ва шу кабилар. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling