Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Педагогик инновациянинг муҳим белгилари


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Педагогик инновациянинг муҳим белгилари: 
- таълим - тарбия жараёнини олдиндан мавжуд манбаларни ҳисобга 
олган ҳолда ва фан - техниканинг энг сўнгги мавзуга (фанга) мос ютуқларини 
эътиборга олиб, таълим жараёнини лойиҳалаштириш ва унинг натижаларини 
башорат қила олиш; 
- таълим-тарбия жараёнига «тизимий ёндашув» тадқиқот усулини 
қўллашда, қаралаётган тизимнинг элементлари ва қисм тизимлари орасидаги 


132 
боғланишларни эътиборга олиш ва булар асосида талабанинг ўқиш-билиш 
фаолиятини тасвирлайдиган таълим-тарбия жараёни режасини тузиш; 
- таълим-тарбияда мақсад аниқ бўлиши, унинг диагностикаси (ташхиси) 
ва прогнози (башорати) ҳамда талабанинг ўзлаштириш сифатини холис 
баҳолаш мезони бўлиши керак; 
- таълим тизими тузилиши, таркиби, мазмуни бир бутун яхлит бўлиб, 
уларнинг ўзаро боғлиқлиги, бир-бирини босқичма-босқич тўлдирилиб 
борилиши таъминланган бўлиши керак; 
- таълим ва тарбияда олиб бориладиган фаолиятнинг оптимал 
вариантларини таъминлай олиш лозим; 
- таълим-тарбия жараёнининг техник ва ахборотли таъминоти етарли 
бўлиши керак; 
- яратилган ПИни талабаларнинг илмий-услубий салоҳиятини ҳисобга 
олган ҳолда ўқитиш; 
- таълим - тарбия жараёнида олиб борилаётган фаолиятда ўқитувчи 
ростлагич (таълим-тарбияни олиб боришда хато кетганда ёки камчиликка йўл 
қўйганда, уни ростлаб юбориш қобилиятига эга бўлиш) вазифасини ҳам 
бажара олиш; 
- таълим сифатига эътибор берган ҳолда шакллантирувчи ва якуний 
назорталар олиш; 
- режалаштирилган жорий, оралиқ ва якуний назоратларни ўтказиш ва 
унинг чуқур таҳлилига эришиш орқали, талабалар ўзлаштириш мониторинги 
кўрсаткичини доимо эълон қилиб бориш; 
- режалаштирилган натижага эришишдаги ПИнинг кафолатларига 
эътибор бериш; 
- таълим-тарбия самарадорлигини аниқлаш мезони бўйича якуний 
назорат ва амалиётга жорий этишга услубий тавсиялар бериш. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling