135
8.2. Информатика ва ахборот технологияларидаги
инновациялардан таълим жараёнида фойдаланиш
ПИ қуйидаги тамойилларга асосланади:
-таълим-тарбиянинг
ягона тизимдан иборат эканлиги, ундаги узлуксиз
таълим тизими ва таркибининг яхлитлиги, бирлиги ҳамда
бир-бири билан
узвий боғланганлиги;
-таълим-тарбия жараёнини олиб боришда оптимал вариантларни
топишга эришиши;
-замонавийлик: таълим-тарбия услубиятини замонавий фан-техника
ютуқлари
билан бойитиб бориш, ундаги сифат ўзгаришларини ва
самарадорликни қўлга киритиб бориш борасида мунтазам равишда янги
педагогик технологиялар ва янги ахборот технологияларидан фойдаланишга
эришиш;
-илмийлик: таълим-тарбия тизимини мунтазам равишда ривожлантириб
бориш мақсадида узлуксиз илмий изланишлар ва тадқиқотлар олиб бориш;
- «Ўқитувчи - талаба» тизимидаги фаолиятни оқилона амалга ошириш ва
унда
талабалар манфаати, қизиқиши, интилувчанлиги асосий эътиборда
бўлиши;
- моддий-техник базани замон талаби асосида яратиш,
педагогик
жараёнда ахборотлаштириш муҳитига эътибор бериш;
-
ахборот
технологиялари
ва
техникаларидан
фойдаланиш
самарадорлигини оширувчи электрон дарслик ва ўқув қўлланмаларни ишлаб
чиқиш, шунингдек масофавий таълим ва «Интернет»дан фойдаланиш
имкониятларини кенгайтириш;
- талабалар билимини баҳолашдаги холисликни таъминлаш ва уни
автоматлаштириш ҳамда билим мониторингини
мунтазам равишда назорат
қилиб бориш ва керак бўлганда тузатишлар киритиш;
- таълим - тарбиянинг давлат сиёсатига, жамиятга мослиги, баркамол
авлод тарбияси асоси эканлиги ва шу кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: