132
боғланишларни эътиборга олиш ва булар асосида талабанинг ўқиш-билиш
фаолиятини тасвирлайдиган таълим-тарбия жараёни режасини тузиш;
- таълим-тарбияда мақсад аниқ бўлиши, унинг диагностикаси (ташхиси)
ва прогнози (башорати) ҳамда талабанинг ўзлаштириш
сифатини холис
баҳолаш мезони бўлиши керак;
-
таълим тизими тузилиши, таркиби, мазмуни бир бутун яхлит бўлиб,
уларнинг ўзаро боғлиқлиги, бир-бирини босқичма-босқич тўлдирилиб
борилиши таъминланган бўлиши керак;
- таълим ва тарбияда олиб бориладиган
фаолиятнинг оптимал
вариантларини таъминлай олиш лозим;
- таълим-тарбия жараёнининг техник ва
ахборотли таъминоти етарли
бўлиши керак;
- яратилган ПИни талабаларнинг илмий-услубий салоҳиятини ҳисобга
олган ҳолда ўқитиш;
- таълим - тарбия жараёнида олиб борилаётган фаолиятда ўқитувчи
ростлагич (таълим-тарбияни олиб боришда хато кетганда ёки камчиликка йўл
қўйганда, уни ростлаб юбориш қобилиятига эга бўлиш) вазифасини ҳам
бажара олиш;
- таълим сифатига эътибор берган ҳолда
шакллантирувчи ва якуний
назорталар олиш;
-
режалаштирилган жорий, оралиқ ва якуний назоратларни ўтказиш ва
унинг чуқур таҳлилига эришиш орқали, талабалар ўзлаштириш мониторинги
кўрсаткичини доимо эълон қилиб бориш;
- режалаштирилган натижага эришишдаги ПИнинг кафолатларига
эътибор бериш;
- таълим-тарбия самарадорлигини аниқлаш мезони бўйича якуний
назорат ва амалиётга жорий этишга услубий тавсиялар бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: