124
мажмуидир. (Н. Д. Шофар. Сущность и основные
формы информационных
технологий // Экономика и организация информационных технологий.
Свердловск, 1988, с. 129 – 132.).
Янги ахборот технологиялари - турли тоифали фойдаланувчилар
томонидан ЭҲМ асосида ахборот олиш ва қайта ишлаш бўйича
хизматлар
билан таъминлашдан иборат (Ф. Анри. Заочное обучение и коммуникация с
помощью ЭВМ/ Переспективы. Воп. Образования. – 1989. – №1.– с. 92-97.).
Ахборот технологиялари – ижтимоий ҳаётининг барча соҳалари учун
ахборот яратиш, тўплаш, узатиш, сақлаш, ва қайта ишлаш ҳисоблаш
техникаси ва алоқа тизимларидан фойдаланишдир (Г. Поппель, Б. Голдстайн.
Информационная технология: миллионные прибыли. М., 1990.).
Турли туман ахборотларни жамиятда фойдаланишни кенг тарқалиши
муносабати билан «Информатика фанидан» «Ахборот технология» фани
ажралиб чиқди.
Таълим муассасасида ахборот технологияси деганда
– ўқитувчи-
компьютер – талаба тизимини тушуниш мумкин.
Ахборот технологияларининг воситалари қаторига: компьютер, сканер,
вебкамера,
видеокамера, LCD проектор, факс модем, телефон,
электрон
почта, мультимедиа воситалари, Интернет ва Интернет тармоқлари, ахборот
тизимлари, маълумотлар омборини бошқариш тизимлари, сунъий йўлдош
алоқа тизими, сунъий ақл тизими, ва усулларга
инновацион технологиялар,
турли ўқитиш методлари (анъанавий, ноанъанавий), Интернет ва Интеранет
тармоқларидан (локал ва глобал) фойдаланиш усуллари,
телекоммуникация,
масофали ўқитиш, телеанжуман, видео анжуман, чат, форумлар ўтказишни
киритиш мумкин
Ахборот вужудга келиш ва ривожланиши омиллари икки : ички ва
ташқи турда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: