Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari
Информатика – инсоният фаолиятининг бир соҳаси бўлиб, у
ахборотни ҳосил қилиш, сақлаш ва компьютер ёрдамида уларни қайта ишлаш, шу билан бир қаторда тадбиқ муҳити билан ўзаро боғлиқ бўлган жараёнларнинг алоқадорликларини ўз ичига оладиган кўникма ва воситалар тизимидир. 122 Информатиканинг асосий вазифаси - ахборотни қайта ишлашнинг янги усуллари ва воситаларини яратиш, ҳамда уларни амалиётда қўллашдан иборат бўлиб, информатика қўйидаги масалаларни ҳал қилади: • ихтиёрий ахборот жараёнларни текшириш; • ахборот жараёнларни текшириш натижасида олинган маълумотларни қайта ишлаш учун энг янги технологияларни яратиш ва такомиллаштириш; • жамиятнинг барча соҳаларида компьютер техникаси ва технологиясидан унумли фойдаланиш илмий ва мухандислик муаммоларини ечиш. Информатика кенг маънода инсоният фаолиятининг барча соҳаларида ахборотни компьютер ва телекоммуникациялар ёрдамида қайта ишлаш, сақлаш, узатиш билан боғлиқ бўлган соҳадир. Тор маънода информатика уч қисмдан иборат: техник воситалар, дастурлар ва алгоритмларни ташкил этади. Шунингдек, информатикани халқ хўжалигининг, фундаментал ва тадбиқий фанларнинг бир тармоғи деб қараш мумкин. «Технология» юнонча сўз бўлиб, «teche» - «маҳорат», «санъат» ва «logos» - «тушунча», «ўрганиш» демакдир. Технология сўзи замирида жараёнлар амалга ошириш усул ва воситалар ҳақидаги билимлар йиғиндиси, шунингдек, объектда содир бўладиган сифат ўзгаришлар тушинилади. Ўқитувчилар ўз иш фаолиятларини тартибга солиш, бир тизимга келтириш, илгаридан лойиҳалаштирилган таълим жараёнини босқичма- босқич амалиётга жорий этиш каби технологик жараёнга йўналтирилгандир. «Таълим технологияси» тушунчаси «Таълим методикаси» тушунчасига нисбатан кенгдир. «Таълим услуби» - ўқув жараёни вазифаларини ҳал қилишга йўналтирилган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатиш усулидир. «Таълим услубиëти» эса муайян ўқув предметини ўқитишнинг илмий асосланган услуб, қоида ва усуллар тизимини ифодалайди. 123 «Таълим технологияси»- таълим мақсадига эришиш инструментарияси, яъни илгаридан лойиҳалаштирган таълим жарёнини яхлит тизим асосида босқичма-босқич амалиётга жорий этиш ва шу мақсадга эришишнинг услуб, усул ва воситалар тизими, таълим жараёнини бошқаришдан иборат. «Педагогик технология» нинг моҳияти – дидактик мақсад, талаб этилган ўзлаштириш даражасига эришиш ва уни татбиқ этишни ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини илгаридан лойиҳалаштиришда намоён бўлади. Ўқитувчининг фаол тарзда фаолият кўрсатишига йўналтирилган, дарснинг услубий ишланмасидан фарқли ўлароқ, таълимнинг педагогик технологияси таълим олувчи (ўқувчи) ларга йўналтирилган бўлиб, уларнинг шахсий ҳамда ўқитувчи билан биргаликдаги фаолиятини ҳисобга олган ҳолда ўқув материалларини ўзлаштиришига қаратилади. Педагогик технологиянинг марказий муаммоси ўқувчи шахсини ривожлантириш орқали таълим мақсадига эришишни таъминлашдан иборат. Педагогик технологиянинг тамойиллари: - кафолатланган якуний натижа, таълимнинг маҳсулдорлиги, тўғри ва тескари алоқанинг мавжудлиги; - таълим мақсадининг аниқ шаклланганликларидан иборат. Технология кишилар томонидан қандайдир вазифаларни бажаришда турли хил усуллари кўринишини ифодалайди. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling